Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос Сайх Ҳазратларидан бошқа ҳеч ким ўқимасин!

00:00 / 16.04.2012 | eski savollar | 3536
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!!!Аллоҳ сизни дин йўлида қилаётган эзгу ишларингизни давомли қилсин ва дунё охиратда Ўзи ажру-аъзиймлар ато қилсин. Саволни беришдан олдин бошимдан ўтганини қисқача айтиб ўтмоқчи эдим. Мен Тошкент шаҳрида коллежда ўқитувчилик қиламан, оилалиман 3 нафар фарзандим бор. Мени шахсий яшайдиган уйим йўқ ижарада тураман. Ижара ҳаққи борган сайин ортиб бормоқда. “Ёш оила” кредити олмоқчи бўлганимда хотиним томонидан қариндошлардан бири ёрдам бермоқчи бўлди ва 3000 АҚШ долларимни гўёки ҳавога совурдим. Онамга (отам оламдан ўтганлар) ва акаларимга ана бўлади мана бўлади деб салкам 4 йилдан бери алдаб келишга мажбурман. Сабаби қунда андачилик муносабатлари бузилади. Кредит масаласи балки ҳайирли тадбир бўлмаганлигидан ишим ўнгидан келмагандир. Ҳозир бошим қотган. Мен эса фақат Аллоҳнинг мўжизасидан умидворман. Ўзимга қолса ҳаётни ўзи ижарадан иборат деб ҳисоблайман. Мендан қийналганлар ҳам топилади. Лекин онам ва акаларим мени бу яшаш тарзимни ҳазм қила олмай ўзимиз бориб банк бошқарувчиси билан гаплашамиз деб юришибди. Агар улар гапни тагига етишса, қайнонамни ва хотинимни оғир аҳволга солиб қўяман. Энди саволга келсам Аллоҳдан доимий дуода бўлиб турибман. Лекин бир одамдан “Агар тунда сувга тушиб дуо қилинса ва ундан кейин 2 ракат намоз ўқилса дуолар тезроқ ижобат бўлади” деган гапни эшитган эдим. Бу гапда қанчалик ҳақиқат бор? Менга нимани маслаҳат бера оласиз? Қандай йўл тутганим маъқул? Балки бетўхтов рўза тутиш керакдир ёки бошқа солиҳ амаллар қилиш керакдир. Шулар ҳақида маслаҳат берсангиз.Ҳурматли шайх Ҳазратлари Аллоҳнинг суйган бандаси ва Пайғамбаримиз (С.А.В.)нинг меросхўрларидансиз. Мени ва аҳли оиламни ҳам дуода эслаб ўтсангиз. Шояд Аллоҳ мушкулимни осон қилса.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Дуолар китобини ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat