Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам арокни ташлаб Оллохга шукур намоз укияпти

00:00 / 17.04.2012 | eski savollar | 669
Ассалому алайкум Хурматли Шайх хазратлари! Оллох умрингизни узок, Мусулмон оламида килаётган хизматларингизни баракотли килсин. Узи куч кувват берсин! Мени Отам арок ичар, Онам ва биз билан ора кунда сабабсиз жанжаллашар эди, сизга берган саволимдан жавоб олгач Онамни уз хонадонимга олиб чикиб кетдим, Отамга хам каттик гапирмадик, Отам узок сабр килолмади, Онам шарт куйди агар даволаниб келиб спиртли ичимликка карши укол олсез бирга яшайман булмаса шу углим билан бирга яшайман, бошкасига уйланиб олаверинг деди. Мана Оллохга шукур узи иймон бергани рост булсин, сиз курсатган маслахатиз билан шу холатга келдикки хозирги кунда Ота-Онам биргаликда намоз укияптилар, Отам хар куни намозларини масжидга бориб жамоат билан укияпти! Оллохим умрини охиригача шундай булишини насиб этсин! Оллох Сиздан, ва сизни тарбиялаган аждодлариздан узи рози булсин, курсатаётган хизматларингизни Узи мукофотласин! Сизга каттакон рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло оилаларингиздаги бахт-саодат,тақво-ибодатни бардавом қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat