Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино ва зинокорни ўлдиришнинг ҳукми?

00:00 / 26.01.2007 | eski savollar | 3306
Ассалому алайкум Шайҳ хазратлари! Саҳифаларни кузатиб бораётган бо'лсангиз "Фохишани қатл қилиш мумкинми?"-деган савол билан ёрдам со'раб мурожаат қилган эдим. Биродарлардан ко'п жавоблар олдим, ҳаммага рахмат.Аллоҳ улардан рози бо'лсин.Берилган жавобларнинг барчаси бир тараф я'ни "қатл мумкин эмас". Лекин бир ҳадисни о'қиб миямда бир-бирига зидлик пайдо бо'лди. Ҳадисларни о'қиб бир хулоса берсангиз, шояд бу зидлик аниқликка эришса. Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладилар: "Аслам қабиласидан бир киши Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб зино қилиб қо'йганлигини э'тироф этди. Жаноб Расулуллоҳ нафратланганларидан юзларини о'гириб олдилар, ҳатто ул о'зига то'рт далил келтиришига то'г'ри келди. Шундагина Жаноб расулуллоҳ: "Жиннилик дардинг ё'қмидур?" - дедилар. Ул:"Ё'қ", - деди. Жаноб Расулуллоҳ: "уйланганмисен?"- дедилар. Ул "Ҳа",- деди. Жаноб Расулуллоҳ амр қилдилар, уни намозгоҳга олиб чиқиб тошбо'рон қилишди. биринчи тош тегиши биланоқ қочиб қолган эрди, етиб олиб о'лгунча тошбо'рон қилинди. Кейин Жаноби Расулуллоҳ охирати бахайр бо'лсин деб унга о'злари жаноза о'қидилар". Ибн аббос Разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:"Хазрат Умар бундай деб айтдилар: "Мен қо'рқаменким, замонлар о'тиб одамлар:"Оллоҳ таолонинг китобидан ражм(тошбо'рон қилмоқ) ҳақида ҳеч гап топмадик"- деб разолатга юз тутиб, оллоҳ таоло нозил қилган фарзни бажармай қо'ймасалар эрди! Ражм ҳар бир зино қилган одамга - хотини бо'ла туриб зино қилганга ҳам, зино қилганлиги исборланган шахсга ҳам ёким бировдан ҳомилаорттирган ёҳуд зино қилганини о'зи э'тироф қилганга ҳам беистисно қо'лланмог'и зарурдур!". "Ахир, расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам эрмасми эрдилар, ул зотдан кейин биз ҳам ражм қилдик-ку?!"- деб айтганларини шундоққина ёдлаб қолганмен",- дейдилар. Манбаа: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий. Ҳадис, Ал-жа'ми ас-саҳих(ИВ). Тошкент 1992. Қомуслар бош таҳририяти. (301-304 бетлар)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ТУРЛИ МАСАЛАЛАРИслом зинога қарши муросасиз чораларни кўриб қўйган. Бунда, энг аввало, инсонларни ёшликдан Аллоҳдан қўрқиш, қиёмат куни масъулиятини ҳис этиш, ҳалол-пок яшаш руҳида тарбиялайди. Қолаверса, зино ҳаром иш, катта жиноят эканига урғу бериб, ҳар бир одам фарзандини ундан узоқда бўлишга даъват қилади.Ислом эркак ва аёлларга шаҳватларини қондиришнинг ҳалол йўли бўлган никоҳни қаттиқ тарғиб қилади ва унинг рўпарасидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлайди, осонлик билан никоҳли бўлиш йўлларини тайёрлайди. Ҳаттоки, қул ва чўриларнинг ҳам никоҳсиз юрмасликларига алоҳида эътибор беради.Шу билан бирга, Ислом зинога олиб борадиган барча йўлларни беркитади. Мисол учун, аёлларни очиқ-сочиқ ҳолда юриб, жамоли ва қомати билан эркакларнинг шаҳватини қўзғатмасликка буюради. Номаҳрам эркак ва аёлларнинг аралаш-қуралаш бўлиб юришларини ман қилади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, агар бир номаҳрам эркак ва хотин ёлғиз қолсалар, учинчилари шайтон бўлади, деганлар. Яъни, уларни йўлдан уриб, зинога бошлаши мумкин. Шунингдек, Исломда эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам номаҳрамларга шаҳват назари ила қарашлари ҳаром қилинган. Бинобарин, фаҳш гап-сўзлар, ҳикоялар ва қиссалар ҳам ман этилгандир.Шунча омилларни босиб ўтиб, яна зинога юришни ўзига эп кўрган инсоннинг инсонлиги қоладими? Унинг боридан йўғи яхши эмасми?! Бундай одамлар инсоният танасига тушган қорасон касалига ўхшайди. Улар аста-секин танани ҳалокатга олиб боришлари аниқ-ку! Бутун танани ҳалок қилгандан кўра, қорасон касали теккан аъзонинг ўзини кесиб ташлаган маъқул эмасми?Албатта, ана шундай қилган маъқулдир.Оила қурган, никоҳда бўлган эркак ва аёллар араб тилида «муҳсон» деб аталади, улардан зино қилганларни тошбўрон қилиш жазоси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан собит бўлган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпгина ҳадисларида никоҳда бўлиб, оилавий турмуш қурган кишилар томонидан зино собит бўлса, уларни тошбўрон қилишга ҳукм чиқарганлари, ҳукмнинг ижросида ўзлари ҳам иштирок этганлари айтиб ўтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин саҳобалар ва мусулмонларнинг барча авлодлари бу ҳукмга оғишмай амал қилиб келганлар. Бу ҳақдаги ҳадислар ва қиссалар ўрни билан зикр қилинади.Демак, ҳаром йўл билан содир этилган жинсий яқинлик шаръий-қонуний таърифга тўғри келгандагина зино ҳисобланиб, уни содир этган шахс уйланмаган бўлса, юз дарра уриш, уйланган бўлса, тошбўрон жазосига тортилади. Шу ўринда, жинсий жиноят қилган-у, аммо таърифга мос келмайдиган бўлса, нима қилинади, деган савол туғилади.Бундай ҳолатларда таъзир берилади. Яъни, ҳар бир замоннинг мусулмон ҳокими шароитга, мавжуд ҳолатга қараб, таъзирли жазо белгилайди. Агар дарра уриш билан таъзир бермоқчи бўлса, ўн даррадан оз бўлиши керак. Чунки Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн даррадан кўп урилмайди. Магар Аллоҳнинг ҳадди (белгилаган жазоси) бўлсагина урилади», деганлар. Таъзир банда томонидан белгиланадиган жазо бўлгани учун ўн даррадан ошмаслиги керак.Шунингдек, зинога белгиланган жазо бу жиноятни ихтиёрий равишда содир этган шахсга нисбатан қўлланилади. Зўрланган аёлга жазо берилмайди. Исломда умуман мажбур қилиш орқали содир этилган жиноятлар узрли ҳисобланади.Имом Термизий Воил ибн Ҳажардан қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир аёл намозга келаётганида, бир эркак йўлини тўсиб, уни зўрлади. Хотин дод солди. Эркак қочиб кетди. Бир гуруҳ муҳожирлар етиб келишган эди, аёл, анави одам мени ундай қилди, бундай қилди, деб айтиб берди. Эркакни тутиб келтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга: «Сен кетавер, Аллоҳ сени мағфират қилди», дедилар. Уни зўрлаган эркакни эса, тошбўрон қилишга буюрдилар».Эри йўқ аёл ҳомиладор бўлиб қолса ҳам, зино қилган деб ҳисобланмайди. Унга дарра урилмайди, тошбўрон ҳам қилинмайди. Модомики ўзи иқрор бўлмаса ёки гувоҳлик ила исбот қилинмаса, уни зинокор дейишга изн йўқ. Гарчи эрсиз аёлнинг ҳомиладор бўлишининг ўзи кучли далил бўлса ҳам, лекин мингдан бир эҳтимол билан унинг бачадонига нутфа зинодан эмас, бошқа сабабдан тушиб қолганлиги гумони устун қўйилади.Ўзининг маҳрамлари билан зино қилган одамни ҳукумат қаттиқ таъқиб қилади. Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: «Бундай кишиларга зинокорнинг жазоси берилади. Агар маҳрамини никоҳлаб олган бўлса, аламли азоб-ла азобланади», деганлар.Буларнинг ҳаммасини билганимиздан кейин бугунги кунимизга ўтамиз. Бугунги кунимизда турли сабабларга биноан зинокорни қатл қилишга амал тўхтаган. Яъни, мусулмонлар бунга амал қилмай қўйганлар. Шунинг учун бугун бошқа юртларда ҳам бу саволга, ҳозир амал йўқ бўлгани туфайли зинокор тавба қилади деган жавоб берилади. Кўпроқ бу саволни зинокорлар беришади. Бу каби ҳукмларни ҳукуматлар амалга ошириши керак. Ҳар ким ўзича қилишга рухсат йўқ. Шу сабабдан юқорида айтилган вазият юзага келган.

Топ рейтинг www.uz Openstat