Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

00:00 / 26.01.2007 | eski savollar | 5403
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам шайх! Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Масалан бир мусулмон эр хотинини бирор ножўя иш қилганини билиб, унга "Сенга бир талоқ қўйдим" деб айтса, сўнг яна шу аёл билан яшаб кетаверсалар бўладими? Яшашлари учун қайта никоҳ ўқитишлари шартми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Талоќ масаласи ўт нозик бўлгани учун бу ишда албатта илмли одам билан бирга туриб масалани ћал ќилиш кераклигини эслата туриб, саволингизга назарий жавоб берамиз.Сиз айтганга ўхшаш талоќни ражъий талоќ дейилади.Ражъий талоќ - ћаќиќий духул - жинсий яќинликдан кейин, очиќ-ойдин лафз билан ќилинган, турли сифатларни ќўшмай киноя лафзи билан ќилинган ва ћокимнинг ћукми ила нафаќа бермаслик ва ийло сабабидан ќилинган бир ёки икки талоќ ражъий талоќ бўлади. Бундай талоќдан кейин эр талоќ ќилинган хотинни ўз никоћига иддаси ичида, агар хотин рози бўлмаса ћам ќайтариб олиш ћаќига эга. Бунинг учун эр, хотинимни ўзимга ќайтариб олдим ёки хотинимни никоћимда ушлаб ќолдим, деса кифоя ќилади. Янгитдан маћр бериш, аќди никоћ ќилишнинг ћожати йўќ.Энг мућим шарт, ќайтиш хотиннинг иддаси чиќмай туриб бўлиши керак. Агар идда чиќќунча ќайтмаса, талоќ боинга айланиб ќолади. Унда янгитдан аќди никоћ ќилиш зарур бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat