Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

аёлга зулм

00:00 / 25.04.2012 | eski savollar | 686
Ассалому Алайкум, Муҳтарам Устоз! Сизга олдиндан катта миннатдорчилик билдириб, қимматбаҳо вақтингизни олганим учун узр со'райман. Балки менинг саволим , илтимосим сизга оддий туюлар, лекин мен -ожиза учун о'з вазиятим ечимсизга о'ҳшайди. Турмушимизга 13 йил бо'лди, 3 нафар о'глим ҳам бор, АЛЛОҲга шукр. Лекин шу йиллар давомида ҳо'жайинимни ичкиликка берилганидан, чэксиз ёлг'онларидан, менинг номусимни ҳам о'йламаслигидан мусофирчиликда ко'п ҳам руҳий, ҳам жисмоний азоб тортдим(эсласам, бу ерда оддий туҳмат-ҳақорат эмас, пичоқ билан қо'рқитиш ҳам бор ). Улар тетиклигида менга , болаларига бо'лган меҳри мени қувонтирса ҳам, кечки паит юрагим қалтираб кутаман уларни.Аёллар "яшириб дори беринг" дейдилар-қо'рқаман, "табибга боринг" дейдилар-ҳозир табиб ким-у, ким фолбин билмайман. Ажралиб кетиш ёлг'из чорага о'ҳшайди.Сабр ко'рсатсам Раҳматли Ота-Онамга савоби тегсин дейман-у,касал бо'лсам болаларни ким ко'таради?! Инсон темир эмас сабр косам то'лди . Бу ҳолатда қандай чора топиш мумкин?Оқил ва одил ёрдамингиз-маслаҳатингиз учун Сизга минг раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У одамни мажбурий даволаш муассасига бериш керак. Сиз у билан ажрашаман десангиз, ўзингиз биласиз. Шариатда бундай ҳолатда рухсат бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat