Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофирнинг оғзи...

00:00 / 05.05.2012 | eski savollar | 1760
Ассаламу алайкум Устоз. Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бо'лсин. Устоз, бир ҳадис эшитган эдим. "Мо'миннинг ог'зи мо'минга тозадир" деган мазмунда. Устоз, шундай ҳадис борми?Саволим қуюдагича: Кофир ичган идишдан (ювилмаган) фойдаланиш ҳукми қандай? Масалан, базилар салқин ичимликларни бир идиш (бакалашка) дан баҳам ко'радилар ёки иш жойларида оддий сувларни ҳам бир идишда баҳам ко'рилади, иложсизликдан.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ундай ҳадис йўқ. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик сақланадиган идишларнинг оғзидан ичишдан қайтардилар».Тўртовлари ривоят қилганлар.Ичимлик ичмоқчи бўлган одам ичимлик сақланадиган идишдан қадаҳга(пиёлага) қуйиб олиб, ичмоғи лозим. Ҳар ким умумий идишга оғзини қўйиб ичаверса, табиатга ҳам, одобга ҳам, тиббий кўрсатмаларга ҳам тўғри келмайди.Абу Саълаба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Биз аҳли китоблар билан қўшни бўлиб яшаймиз. Улар қозонларида чўчқа пиширурлар. Идишларида хамр ичурлар?» деб сўради. Бас, У зот: «Агар ўша нарсалардан бошқани топсангиз, улардан енглар ва ичинглар. Агар бошқани топмасангиз, уларни ювиб ташлаб, еб-ичаверинг», дедилар».Тўртовлари ривоят қилганлар.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Овқатланиш учун ишлатиладиган идишлар ҳақида ҳам биладиган кишилардан сўраб олиш кераклиги.2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мусулмонлар аҳли китоблар билан қўшни бўлиб яшаганлари.3. Китоб аҳлларининг чўчқа, хамр каби ҳаром нарсаларга ишлатган идишларидан бошқа идиш бўлса, ўшани ишлатиш кераклиги.4. Китоб аҳлларининг чўчқа, хамр каби ҳаром нарсаларга ишлатган идишларидан бошқа идиш бўлмаса, у идишларни ювиб ташлаб, ишлатиш жоизлиги. Чунки, сув нажасни поклайди.Сизнинг саволингизнинг жавоби ҳанафий мазҳаби бўйича макруҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat