Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуо қилинг

00:00 / 09.05.2012 | eski savollar | 1832
ассалому алайкум устоз, менинг тадбиркорликдаги ишим орқага кетганлиги сабабми, қарзларим ко'пайиб кетди, на уйқумда, на ибодатимда, на ишимда ҳаловат қолмади. қийналиб кетдим, конглимга ҳар хил о'йлар келади, бу о'йлар мени енгиб қойишидан қо'рқаман. сиз азиз устозимизнинг "Зикр аҳлидан со'ранг" китобчасининг 91-сонида менинг ҳолимга тушган кишининг саволига берилган жавобда келтирилган "Аллоҳумма икфиний биҳалалика" ва "Аллоҳумма инний а'узубика минал ҳамми вал ҳазани" деб бошланувчи дуоларни о'қиб турибман. Ҳазратим дуо қилинг, Аллоҳ қарзлардан менга ва бошқа қарздорларга ҳам нажот берсин, бу сатрларни ёзар эканман ко'зимдан ёшларимни то'хтата олмаяпман. Илгари боболаримиз айтган "қарздорлик қаҳри худодир" деган нақлнинг ма'носини энди тушундим, на уйга, на ишхонамга, на қишлог'имга, на дунёга сиг'май қолдим. менинг ҳеч имконим қолмади, магар Аллоҳ етказмаса. шу о'ринда бошқа биродарларга ҳам гапим ҳеч ким бировдан қарз олмасин, о'з эҳтиёжларини, о'з нафсини тийиб, Аллоҳнинг берганига қаноат қилса қарздорликка тушиб қолмайди, ахир менинг ҳам қарз олишдан олдин машинам бориди, сармояга пулим ҳам бор эди, энг муҳими хотиржамлигим, ҳаловатим, одамлар ичида салобатим, ҳурматим бор эди. Ҳазратим, "Аллоҳ ёмон ко'рган кишининг устига қарздорликдан байроқ (белги) қо'йиб қо'яди" деган гап асослими . Қарздорликдан қутулсам деб бирор нарз айтиш мумкинми, мени дуо қилинг, аллоҳ қиёматда сизга арши соясидан жой берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб дуода давомли бўлинг. Аллоҳ таоло қарзингизни узишда сизга ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat