Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

рибо

00:00 / 09.05.2012 | eski savollar | 551
Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳ ҳурматли шайх ҳазратлари.Саволим ко'пчилик томонидан сизга берилган ва такрорий бо'лаётгани учун узр, лекин шу саволимга айнан о'зингизга ёзиб жавоб олишни аҳд қилдим токи қалбим таскин топсин.Ҳозирда ойлик маошлар пластик картада берилади.Аммо бази ҳолларда нақд пулларга эҳтиёж туг'илади.Тошкент шаҳрида эҳтимол банкдан нақд қилиб олиш мумкиндир,аммо вилоятларда бу масала қийинроқ,шу важдан базан пластикдаги пулни 10-15% эвазига нақдлаштиришга то'г'ри келади(яни пластикдан ечилган ҳар 100000 со'м учун 85000 ё 90000 нақд пул).Бир до'стим буни ҳам рибо эканлигини айтиб қолди.Рибога аралашган одам гуноҳкор.Унинг шу айтган гапи то'г'рими.Лекин мен билишимча араб давлатларида ҳам банклар пул берса бир мартага хизмат ҳақи сифатида ма'лум фоиз олиб қоларкан.Ёки о'зимизда оладиган бо'лсак "Пайнет"дан деярли бутун О'збекистон пул то'лайди ва улар ҳам 4%,айрим жойларда 6% ушлаб қолади.Пластикдан олиб қолинаётган % ҳам шундай эмасми,чунки пулни нақд қилиб бераёт одамга ҳам,пайнетга ҳам о'з розилигимиз беряпмизку.Шу масалада кенгроқ жавоб берсангиз.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.Аввалдан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало биз ҳар кимга алоҳида жавоб беришимизнинг имкони йўқ. Шунинг учун китоблар чиқарилади, маърузалар қилинади. Сиз ўзингизга керак сўзни ёзиб изласангиз, шу сайтнинг ўзида топасиз. - Қолаверса, рибони ҳам рози бўлиб беради. Пул ўтказиш учун олинадиган банк хизмати ҳаққи бошқа нарса. Бир пулни иккинчисига алмаштириш бошқа нарса. Хусусан, бир хил пулни, мисол учун сўмни алмаштиршда бирини оз бошқасини кўп қилиш айни рибодир.

Топ рейтинг www.uz Openstat