Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон ҳақида

00:00 / 10.05.2012 | eski savollar | 524
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ муҳтарам Устоз, Шайҳ Ҳазратлари! Аввало сиздек зиё, ма'рифат ё'лбошчисини бизларга юборган Аллоҳ Субҳана ва Таолога ҳамду санолар бо'лсин, сарвари коинот Муҳаммад Саллаллоҳу алайҳи вассалламга салому дурудлар бо'лсин! Илмингиз бунданда зиёда бо'либ ма'рифатда бизларга узоқ йиллар чироқ бо'либ юринг! Савол бериб вақтингизни олаётганим учун узр со'райман. Саволим қуйидагича: Ба'зи манбаларда келтирилишича Пайг'амбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам даврларида Азонда "Ҳайя а'ла ҳайрул а'мал" деган жумла ҳам айтилган экан. Бу ҳолат то Умар розияллоҳу анҳу ҳалифа бо'лгунларига қадар давом этган экан, ва айнан Амирул мо'мининг томонидан Азондан олиб ташланган экан. Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин? Агар шундай қилинган бо'лса бу бид'ат бо'либ қолмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Билол розияллоҳу анҳу бу жумлани Бомдоднинг намозида айтганлар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўрнига “ас-Солату хойрум минан навмни айтишни ўргатганлар. Умар розияллоҳу анҳунинг бунга дахллари йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat