Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нақшбандия тариқатидаги зикрлар

00:00 / 10.05.2012 | eski savollar | 3871
Ҳурматли устоз, сизга Аллоҳдан барча яҳшиликларни сураган ҳолда савол юлламоқдаман. Сизга бир муддат аввал тариқатга кириш ҳақида савол юллаб, жавоб олган эдим, линк: ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,27162.0.ҳтмлБермоқчи булган саволим бироз қамровлироқ булгани ва уни булиб, алоҳида қилиб сураш ноқулайлик туг'диргани учун саволимнинг ҳажми бироз ортмоқда. Айбга буюрмайсиз деган умиддаман.Утган ойда бизнинг шаҳримизга Туркиядан ҳозирда Накшбандия тариқатининг шайҳларидан бири Осман Нури Топбаш жанобларининг бир шогирдлари (Анкара учун масул булган) ташриф буюрди. У киши билан куришиб, бир неча кун суҳбатларини тинглаш каминага насиб этди. У киши суҳбатларида такрор-такрор Қурон билан суннатга амал қилишни та'кидлаб утдилар. У киши билан алоҳида гаплашиб, вазифа олдим. Сиз азиз устозимиздан бу зикрларни қилиб юришим суннатга мувофиқ булиши ёки булмаслиги ҳақида курсатма олмоқчиман:1) Саҳар вақти (я'ни бомдод киришидан аввал) туриб таҳажжуд уқилади.2) Сунг 111 марта Астаг'фируллоҳ ал Азим айтилади.3) Бир марта "Буюк тавба" ва Саййидул Истиг'фор дуоси уқилади.4) Сунг 111 марта "Ла илаҳа иллаллоҳул маликул ҳаққул мубин" айтилади ва кетидан бир марта "Муҳаммадур Росулуллоҳи содиқул ва'дил амин" дейилади.5) 111 марта Пайг'амбаримиз Муҳаммад :саw га саловот "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала алиҳи ва саҳбиҳи ва барик ва саллим".6) Кейин тартиб ила Фотиҳа, Оят ал Курси, Шарҳ, Кавсар, Наср, Иҳлос (3 марта), Фалақ ва Нас суралари уқилиб, савоби Пайг'амбаримиз :саw, саҳобалари ва силсиладаги барча машойиҳлар руҳига баг'ишланади. (Жумладан ҳозир ҳаёт булган Шайҳ Афандининг руҳониятига ҳам аталади, дейилган)7) Сунг 5 дақиқа солик уз улимини тафаккур қилади.8) 5 дақиқа Рабита қилинади.9)Силсилаи Шарифа (силсилада исми ёзилган утиб кетган машойиҳлар) ше'р шаклида уқилади.10) Сунг қалбда Аллаҳ лафзи жалоласини 500 марта (бу манга ҳос булган рақам) паст овозда ва 1500 (бу ҳам) марта овозсиз ичда уқилади.Шу билан бомдоддан аввали зикрлар тугайди. Бу зикрлар бомдод вақти киришидан аввал тугатилиши кераклиги та'кидланган.Кундуз учун "Қодирий дарси" деб аталган зикрлар берилган:1) Фотиҳа ва 3 марта Иҳлос сураси уқилиб, савоби Пайг'амбаримиз Муҳаммад :саw руҳларига баг'ишланади.2) Фотиҳа ва 3 марта Иҳлос сураси уқилиб, Абдулқодир Жийлоний қ.р. руҳларига баг'ишланади.3) Паст овозда 1000 марта "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва ҳар 100 лик оҳирида "Муҳаммадун Росулуллоҳ" айтилади.Каминага берилган вазифа шундан иборат. Юқоридаги зикларни 111 марта айтиш ҳақида ҳадис эшитмаганман, чамамда бу силсиладаги Шайҳларнинг ижтиҳоди булса керак. Робита ҳақида иншаАллаҳ сизга алоҳида савол ёзиш ниятидаман иншаАллоҳ, бу ҳақида бу сайтда берган жавобларизи уқиб чиқдим. Робитадан бошқа зикр ва дуоларни қилишимда суннатга ҳилофлик булмайдми? Жавобингизни интиқлик билан кутаман. Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан ва аҳли оилангиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга “Тасаввуф ҳақида тасаввур”даги кундалик вазифаларни амалга ошириш тавсия қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat