Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буюмларни ижара берса бўладими

12:06 / 08.08.2020 | Biloljon Isomiddinov | 1043

Ассалому алайкум! Мен бир бизнес режа қилмоқчи эдим. Унда қурулиш асбоб ускуналари болғадан тортиб генераторгача бўлган маҳсулотлар ва ҳоказоларни ижарага берувчи бир корхона тузмоқчи эдим. Шу ишим ҳалол касб бўладими? Ускуналари қиммат бўлганлиги сабабидан усталар сотиб ололмайди, шунда уларни ижара олиб ишлатишлари учун қилсам дегандим. Бу масалада аввало сиз дин вакилларидан маслаҳат сўрашни афзал билдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Ижаранинг қонуни бор, унда истеъмол қилинганда йўқ бўлиб кетадиган нарсани ижарага берилмайди. Шунинг учун уламоларимиз доимо тўйларда чақ-чуқи ва меваларни ижараси жоиз эмас деб айтиб келадилар. Ундан бошқа сиз айтган нарсаларни ижарага бериш жоиз. Бир жиҳатдан оммага қулайлик ҳам ҳисобланади. Сиз “Кифоя” китобидан ижара бобини ўқиб олинг. Саволлар пайдо бўлса сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat