Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиғфор

12:10 / 29.07.2020 | Nizomjon | 2029

Ассалому алайкум! Мен карантиндан олдин Юнусободда яшар эдим ва бодомзордаги Мирза Юсуф жоме масжидига чиқардим. Ўткан йили рамазон ойида устоз Саййид Раҳматуллоҳ хафизаҳуллоҳ нинг Рамазон мавизаларини эшиткан эдим. Улардан бирида устоз Аллоҳ банданинг гуноҳини мағфират қилиши ва авф қилиши орасидаги фарқни тушунтириб берган эдилар. Қисқача келтириб утаман Агар Аллоҳ банданинг гуноҳларини мағфират қилса уни кечиради лекин номаи амолидан учирмайди ва қиёматта бандага уша гуноҳларни рубаро қилади. Банда уларни тан олади қаттиқ ҳижолат булади. Ва Аллоҳ ул гуноҳларни солиҳ амаллаарга айлантириб қуяди. Агар Аллоҳ банданинг гуноҳларини авф қилса уни кечиради ва номаи амолидан ҳам учириб ташлайди. Қиёматта бандага бу гуноҳларни рубаро қилмайди. Устозлар мен тушунмаганим учун сураяпман. Мен ҳаётимда куп гуноҳ қилганман. Ва булардан қутулиш учун куп истиғфор айтаман. Энди саволим шуки мен истиғфор айтсам гуноҳларим авф қилинадими ёки мағфират қилинадими. Албатта қиёматта Аллоҳнинг бу гуноҳларга мени рубаро қилиши ва итоб қилишидан қурқаман. Шунинг учун гуноҳларим авф қилиниши учун қандай дуо ёки зикрни айтишим керак. Бу уйга келишимга яна бир сабаб булган нарса қадр кечасида гуноҳлар авф қилиниши учун авф дуосини уқиш буюрилганлиги Аллоҳумма афуввун Кариймун туҳиббул.... яни мана шу дуо. Шунинг учун ҳам сизлардан илтимос қилардим бу ҳақида тушунтириш берсангиз. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар тавба ҳақиқий бўлса Аллоҳ қиёмат куни бандасини шарманда қилмайди. Гуноҳини номаи амолидан ҳам ўчириб қўяди фаришталардан ҳам унуттириб қўяди. Асосийси тавбани ҳақиқий бўлишига ҳаракат қилиш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat