Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карточкадаги пул

00:00 / 17.05.2012 | eski savollar | 482
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Хазратлари,Бизнинг ишхонада сўмда оладиган ойлик маошимизни долларга конвертация қилиб Виса карточкасига тушириш ҳуқуқи берилган (бир чоракда 2000$ дан ошмаслиги керак). Бироқ ушбу карточкадаги долларни Ўзбекистонда ишлатиш ва нақд қилиш муаммо туғдиради. Шу сабабли баъзи ишчилар ушбу ҳуқуқдан фойдаланишмайди.Ушбу ҳуқуқдан фойдаланишни ҳоҳламаган ишчи билан келишиб, номига карточка очтиртириб, карточкага ўзимнинг сўмларимни конвертация қилиб, доллар туширтиришни ва ушбу долларни нақд қилиб ечиб олишни режалаштиряпман. Ушбу ишчига эса муайян суммани келишиб, бераман (унинг ҳуқуқидан фойдаланганлигим учун). Шундай қилсам бўладими? Бу орада ишчи менинг сўмларимни конвертация қилиш учун банкга бориб, навбатга туриш ва конвертация билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаришни бўйнига олади.Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хизматлари учун ҳақ тўласангиз бўлади, пул учун эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat