Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз амалларни адо этиш тугрисида

00:00 / 18.05.2012 | eski savollar | 707
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари, Аллох сиздан рози бўлсин. Ижозатингиз билан сизга савол билан мурожаат этмоқчи эдим. Оила қурганимга 5 йил бўляпти, қиз фарзандим бор. Мени қийнайдиган бир муоммо мени аёлимнинг итоатсизлик килиши тугрисида. Аёлим ҳозирда хомиладор, Аёлимга қанчадан қанча илмли инсонларнинг маърузалари, видео тасмалари, адабиётлари орқали аёлларга авратларни ёпиб юриш, намозни 5 вақт ўқиш, фарз амалларни гап сўзсиз тўлиқ адо этиш кераклиги, фарз амалини инкор қилган одам диндан чиқиши тўғрисида қайта-қайта тушинтирсам ҳам қулоқ солмайди, Ман унга Аллохдан қўрққин, Сан бу гапларинг билан Аллохни ғазабини келтириб ҳар қандай балолар келтирмагин, қизимизга туғилажак фарзандимизга касри урмасин десам ҳам, Сиз мани бунака гаплариз билан қўрқитвурмен, қачон қарама шунақа деб қўрқитвурас дейди, лекин фарз амалларни бажариш ўрнига бу еримни ёпиб юримманку, ўзимга тўғри бўлсам бўлдику дегандай гап килади. Ман унга агар Сани авратларини ёпиб юришини гапирмасам, очиқ кийинтириб юргизиб қўйсам ва ўзим ибодат килсам мани ибодатим тўлиқ қабул бўлмайдику, ман даюс бўлиб қолишимни нега тушинмайсан десам, у чуқурлашвурмен деб жавоб килади. Ҳазрат бу масалани ҳар қанақасига тушинтиришга уриняпман, бир хиллари ўзимни қаттиқ жаҳлим чиқиб кетади, нима қилишни билмай қоламан. Ҳазрат Сиз бу масалага тўлиқ тушинтириб берсангиз, ушбу масалани аёлимга кўрсатиб қанчалик хато иш тутаётганини ўзи кўзи билан кўриб мазкур жавобни ўқиб фикр юрита олса хамда ҳидоятга кирса дейман. Ҳазрат, Оиламни жуда яхши кўраман, Оиламни бузилиб кетишини ҳоҳламайман шунга юқорида келтириб ўтган фарз амалларни тўлиқ адо этиш канчалик муҳумлиги тўғрисида тушинтириб берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун миннатдорчилик билдираман. Аллох мартабангизни яна ҳам улуғ қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳур аёлнинг жамийки бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.Бу ҳукмнинг далиллари:Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фарж-ларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).«Зоҳир бўлган зийнатлар» деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.«Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар.»Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Асмаа бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгириб олдилар ва: «Эй, Асмаа, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», – деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилдилар».Абу Довуд ривоят қилган.Ибн Жарир Тобарий ўз тафсирларида Оиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадиларки: «Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши балоғатга етгандан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».

Топ рейтинг www.uz Openstat