Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўфийлар харом иш қилиши мумкинми?

15:26 / 05.08.2020 | Doston | 4063

Ассалому алайкум! Элиф Шафақ исмли ёзувчининг "Ишққа оид 40 қоида" китоби ёшлар орасида кўп ўқилаётганини кузатдим ва ўзим ҳам ўқиб чиқдим. Китобда Жалолиддин Румий ҳамда Шамс Табризий ўртасидаги муносабатлар келтирилган. Асарда уларни Аллоҳга бўлган ишқ бирлаштиради ва уларни сўфий деб аташади. Китобда Шамс Табризийнинг хиромантия(кафтдаги чизиқларга қараб инсон келажагини айтиб бериш) билан шуғулланишини кўришимиз мумкин. Билишимча бу иш - харом. Сўфий инсоннинг харом иш билан шуғулланиши мумкинми? Агар бу нотўғри бўлса шунга ўхшаган асарларни деб (диний жиҳатдан) билимсиз инсонларда нотўғри қарашлар пайдо бўлиб қолмайдими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги куннинг энг катта балоси шоир ва ёзувчилар динга тегишли қилиб шеър ва романлар ёзиши. Улар ўзлари ақийда ва диний аҳкомлардан тўлиқ хабардор бўлмаганлари учун романларига турли ширк ва ҳаром амалларни тўлдириб ташлашмоқда. У романларни ўқиганлар уни худди Аллоҳдан нозил бўлган оят ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадис деб тушунишмоқда. Сиз айтган гаплар ҳам ўша романчиларнинг гапи. Бу Жалолуддин Румий ва Шамс Табризий роҳматуллоҳи алайҳимларга қилинган туҳматдир. Ундан ҳам оғир бало турли хил тиллардан таржима қилишаётган таржимонларнинг балоси. Ақли етмаган нарсага қўл уриб китоб ва китоб соҳибларига бўҳтонларни ёғдиришмоқда. Ҳозиргиларни савиясини тушунтириш учун кичик бир мисол. 

Ҳадис китобларида саҳобалар бир-бирларига ўта қаттиқ муҳаббат қилган, бир-бирлари учун жонларини фидо қилган – дейилган. Ҳозирги кунда бир ҳил жинслиларнинг никоҳини оқловчилар ўзларини ишига саҳобаларнинг ўша ишларини мисол қилишмоқда. Улар ҳам бизга ўхшаган эканларда деб. Ҳозирги таржимонларнинг жуда кўплари шу даражага олиб келиб қўйишмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat