Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз эрини ерга урган аёл

00:00 / 19.05.2012 | eski savollar | 1307
Ассалому алайкум. Бундан сал кам 6 ой аввал аёлим ёлг'из о'гил фарзандимизни олиб, қайнотасининг рухсат бермаганлигига қарамай, менга хеч нарса демасдан, шомдан кейин уйдан чиқиб кетди. бунга сабаб, аёлм ва онам о'ртасида келишмовчилик бо'лганлиги (бу келишмовчиликка аёлимни о'з уйига жо'натиб, вақтлироқ келишини тайинлаб соат белгилаганим учун қайнонам уйимизга келиб, онам билан гап талашганлиги ва мен билан алламаҳалгача ётог'имда юзма-юз о'тириб, шу масалани хал қилиб кетганлиги сабаб) учун онамнинг олдиларида аёлимга дакки берганим. мана 5-декабрдан бери ёлг'из яшаяпман. шу вақт оралиг'ида бизнинг тарафдан аёлимнинг ота уйига 10 марта борилди. мақсад: о'тган ишларни ортга ташлаш ажримга ё'л қо'ймаслик. Лекин аёлимнинг уйидагилар бу масалани хал қилишда бир-бирларини ро'кач қилиб келишмоқда. Бу вақт оралиг'ида мен билан бир даргоҳда ишлайдиган аёлимнинг холаси, ҳамкасблар орасида мен то'г'римда ҳар-хил туҳмат гапларни тарқатиб юрибди.Уларнинг мақсадини кейинроқ тушунишимча, аёлим, онаси ва бувиси мени о'з жигарларимдан айириб, алохида қилиб олиб чиқиб кетмоқчи эканлар. Ахир эр буюм эмаску..? Шу мақсад ё'лида улар уйимизга келиб ота-онамни тахқирлаб кетишди.Ҳурматли шайх жаноблари, аёлимга юр келинлик уйингга, ҳаммасини унутиб ҳаётимизни давом эттирайлик, боламиз ҳаққи-ҳурмати десам, мен у уйда яшамайман деди. Фикримча аёлимни бувиси ё'лдан оздиряпти. Сабаби шу 6 ой ичида ҳар ко'ришганимда аёлим борган сари бетга чопар, андишасиз бо'либ боряпти.Айтингчи, фарзандимнинг тирик етим бо'лишига, оиламнинг уволига мен сабабчи бо'ламанми? нима қилишга хайронман, маслаҳат беринг, илтимос..! Эрта бир кун бу ишлар учун Аллоҳимнинг берадиган саволларидан ва қахридан қо'рқяпман. Аввалдан жавобингиз ва маслаҳатингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Нима қилиб бўлса ҳам оилани тиклаш керак. Аёлга сўзи ўтадиган кишилардан ёрдам сўранг. Аллоҳ таолога дуо қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat