Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

эгизак угилларга исм куйиш

00:00 / 24.05.2012 | eski savollar | 3407
Ассалому алейкум Шайх Хазратлари! Ушбу сайт оркали хамма учун курсатаётган ёрдамингиз ва улашвотган тажриба билимнгиз учун Оллох Сизни хамиша куллаб кувватласин!Оллохга хамду санолар булсинки якинда биз аёлим билан анча йиллар давомида орзикиб кутган орзумиз амалга ошди яъни шу кунларда эгизак угил фарзандлик булдик. Лекин эгизак угилларга Хасан ва Хусан эмас балки Файсалбек ва Имронбек деб исм куймокчимиз. Сабаби Исмларни маъноси урганганда узингизга хам маълум булса керак улар жуда сермаъноли исмлар экан (Файсал - давлатманд, тугри карор чикарувчи, одил судья. Имрон - Исо пайгабаризни буваларини исми, бархает ва узок умр курувчи, Куръони Каримда келтирилган Али Имрон (Имрон кабиласи) сураси номидан олинган). Афсуски бу исмларни эгизакларга куйишга уз якинларим карши булишмокда, яъни уларни фикрига кура "эгизаклар уз исми билан тугилади, яъни уларга Хасан ва Хусан деб номлаш зарур, акс холда биз куймокчи булган исмларни улар кутаролмай колишади ва исмлари огирлик килиб хар хил касалликларга дучор булишлари мумкин" деб таъкидлашмокда. Шунга фикрингиз айтсангиз, якин кариндоларимни фикри тугрими, ушбу келтирилган исмларни эгизакларга куйса буладими. Жавобингиз учун олдидан катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уларнинг гапи асоссиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat