Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллох азза ва жалла Олимларимизни панохида асрасин!

00:00 / 28.05.2012 | eski savollar | 2075
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотухи. Аллох :жж хамду санолар булсин, Райгамбаримиз Мухаммад Мустафо :саw га саломлар ва саловотлар булсин. Устоз, рухсатингиз билан Сизга Уз миннатдорчилигимни билдирсам. Хозирда ахборот алмашиш воситалари шунчалик жадал ривожланганки хар бир нарсани куриб, билиб, эшитиб турибмиз, аммо бу нарсалардан хар ким уз билми, акли, фикри билан хулоса килиб тугри ёки янглиш хулоса чикарадилар, шунака пайтда купчилик чумолидан фил ясашсада ишонишади ёки акси, аммо Аллох йулида холис ниятда, савоб ва яхшилик истаб, инсонларга хак ва тугри йулни курсатишга сабабчи булиб иш килаётган инсонлар хам бор. Мана шу инсонлар сафида Сиз хам борсиз деб биламан, бошка инсонлар канака хулоса чикариб, яна канака фикр билдирадилар бу уларнинг иши, аммо яхши ва хайрли ишлар килаётган Инсонга (Устозга) самимий миннатдорчилик билдириш менимча ёмон иш эмас (Валлоху а'лам). Чикаётган китобларингиз, улашаётган илмларингиздан бахраманд булаяпмиз, Аллох азза ва жалла умрингизни хайрли ва узок килсин, соглик саломатликда юринг, биз шогирдларингиз ва мухлисларингиз доим илмингиз ва дуоларингиздан умидвормиз. Аллох бизларни узининг такволи, солих бандаларидан килсин, Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи вассалламнинг йулидан юрувчи умматларидан булишликни Аллох насб этсин, Сиз Устозларимизни Уз панохида доим асрасин. Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саломат бўлинг!

Топ рейтинг www.uz Openstat