Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз, квартира...

00:00 / 04.06.2012 | eski savollar | 524
Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Азиз Устоз! Узр, яна Сизнинг вақтингизни оляпман. Бир чигал муаммога дуч келиб қолдим. Масалани тўлиқ англатиш учун сўзим бироз чўзилиши мумкин. Отам менга уй олиб беролмаганлари учун ортиқча 2хонали квартирамизни менга бердилар ва ўзинг қанча қўшсанг қўшиб уй олавер, дедилар. Қайнотамга бу ҳақда айтдим, у киши пойтахтдан 2хонали уй олиш учун қанча қўшиш керак бўлса мен қўшаман, дедилар ва отам берган квартирани сотдилар. Орадан 5 йил ўтди. Аммо қайнотамнинг иши юришмагани боис, уй олинмади. Отам эса бу орада ўз уйларининг пулини талаб қила бошладилар. Қайнотам уйнинг ўша сотилган суммасини қайтарган эди, отам унга рози бўлмадилар ва "Уй сотилгандан бери пул анча қадрсизланди. Энди ё менга ўз уйимни олиб берасиз, ёки бўлмаса пулни ўша пайтдаги долларнинг қийматига чақиб қайтарасиз", демоқдалар. Бу масалани шаръан тўғри ечими қандоқ бўлади?Уларнинг вилоятдан келиб-кетишлари бироз машаққат бўлгани учун саволимни бу ердан бера қолдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Отангизнинг гапи тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat