Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳадис

00:00 / 06.06.2012 | eski savollar | 2034
Саддод ибн Авс ривойт қилган ҳадисда Пайг'амбар соллалоҳу алайҳи ва саллам айтганлар ( Қон олувчи кишининг ҳам, қон олдирувчининг ҳам ро'заси бузилади). Аҳмад, Абу Довуд ривояти. Имом Бухорий. Бу хусусда шундан саҳиҳроқ ҳадис ё'қ, дедилар.Муҳтарам шайх хазратлари, ушбу ҳадисни шархи қандай, я'ний саҳиҳми. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб ўқиганингизда бу масалани аллақчон билиб олган бўлардингиз. Мен бу ҳадисни шарҳини чиқарганимга бир неча йиллар бўлди.Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қон олувчининг ҳам, қон олдирувчининг ҳам рўзаси очилур», дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Ўша вақтларда кишилар қон олдириш йўли билан ўзига хос услубда даволанар эди. Қон олувчи одатда касалнинг қонини оғзига асбоб қўйиб туриб, тортиб олар эди. Шунда қон олувчининг оғзига қон кириши эҳтимоли бўлганлиги учун унинг рўзаси очилиб кетади, дейилмоқда. Қон олдирувчи беморнинг эса қон олдириш туфайли заифлашиб қолиши назарда тутилиб, рўзаси очилади, дейилмоқда.Бу ҳукм аввалги босқичда жорий қилинган. Кейинчалик эса бу масаладаги маълумотлар аниқланганидан кейин насх қилиниб, амалдан қолдирилган. Лекин бу ҳадисни эшитган кишилар, жумладан, Савбон розияллоҳу анҳу омонат юзасидан ривоят қилганлар, муҳаддисларимиз эса уни ўз китобларига киритганлар. Фақиҳ уламоларимиз ушбу ҳадисни ҳам, мана шу бобдаги бошқа ҳадисларни ҳам атрофлича ўрганиб, бу ҳадис мансух – амалдан қолган эканлигини, келгуси ҳадислар эса носих эканлигини баён қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat