Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

одноклассники ХХ

00:00 / 08.06.2012 | eski savollar | 2159
:ас :Сизу бизни яратган Аллохим га уз жамолига хос ва мос хамдлар, икки олам сарвари Пайгамбаримиз Мухаммад хазратларига ва уларнинг ахли байтларига дуруду саловотлар булсин Хазратим,Аллох розилиги йулида килаётган яхшиликларингиз ажрини Аллохим улкан ва беадад хайрли килсин.Оилангиз ва якинларингиз бахтига сог омон булинг инашааллох! Хазратим, сизга узимни холатим хакида ёзишга карор килдим. Бу вокеага 7-8ойлар булиб колди Турмуш уртогим одноклассники сайтига бир" укасининг" гапи билан аъзо булди. ? Балки мени бирор айбим бордир деб сурасам Бу шунчаки эрмак дейдилар Билмадим бировни асалим жоним бир упай бир кучоклай дейиш шунчаки эрмак булмаса керак Сиздан илтимосим шу масалада бирор хукм ёки фатво бор булса жумъа мавъизаларида уртоклашсангиз.Ишончим комил сизнинг угитларингиз уларга ижобий таъсир килади. Менга бирор маслахат ёки танбех балки бирор угитингиз булса жон кулогим билан тинглаб унга амал килишга харакат киламан Хазратим, мендан биор хато ёки андишасизлик утган булса кечиринг. Агар бу масала бирор инсонга фойдали булса бундан бахтиёрман.Хурмат билан муслима синглингиз Насиба.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ишларнинг ҳаромлиги ва катта гуноҳ экани, оддий ҳолатда қандай жиноят бўлса, интернет, электрон почта, уяли телефон каби алоқа воситаларда ҳам худди шундай гуноҳ ва жиноят экани ҳақида фатволар аллақачон чиқиб бўлган. Мен буни “Ижтимоий одоблар” номли китобимда баён қилган эдим. Аммо бир неча ойдан буён рухсат тегмагани учун чоп бўлмай турибди. Дуо қилиб туринглар, чиқиб қолса, ҳаммамиз бирга ўқиб фойдаланамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat