Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истинжо хакида

00:00 / 07.02.2008 | eski savollar | 2227
Ассалому алайкум,Шайх хазратлари. Дин ишларида уялиб булмайди деган гап борлиги учун сиздан мен учун ихтилофли булаётган бир масалани сурамокчиман. Бир биродарим айтики:агар хожатхонага факат кичик хожат билан кирсанг,истинжо килмаса хам булавереди.Факат,кийимга тегмаслиги учун когозга ёки кесакка яхшилаб артиб олса булди деди.Чунки ,куп ювавериш эркак кишига совук келиб кетади деди.Узимизнинг масжидни имомидан сурасам,"ундай эмас,иккала авратнинг кайси биридан келса хам истинжо килинади деди.Бу масалани яна бир-икки илмли одамлардан сурадим.Лекин икки хил жавоб оляпман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Истинжо» луғатда ахлат кетказишдир.Фуқаҳолар истилоҳида эса, нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга истинжо дейилади.Демак, сизнинг саволингизда келган «қоғозга ёки кесакка яхшилаб артиб олиш» ҳам истинжо.Сўнг уни ювмоқлик одобдир. Ибн Можа, ал-Ҳоким ва Байҳақийлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:«Унда покланишни яхши кўрадиган эрлар бор» ояти нозил бўлганда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Ансорийлар жамоаси! Аллоҳ сизларни покликда мақтади. Сизнинг поклигингиз нимадир?» дедилар.«Намозга таҳорат қиламиз. Жанобатдан ғусл қиламиз. Сув ила истинжо қиламиз», дейишди.«Мана шунингиз! Уни маҳкам тутингиз!» дедилар».

Топ рейтинг www.uz Openstat