Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқни тиклаш

00:00 / 11.06.2012 | eski savollar | 1017
Ассалому алайкум Хазрат.Илтимос мани ҳам саволимга озгина вақтизи ажратиб жавоб ёзсангиз.Ман икки фазанд онасиман, эр ҳотин уртасида келишмовчилик булиши ҳозирги кунда табиий ҳолат,бизда ҳам январ ойларида шунақа тортишиб қолдик,бир бегона аёлни деб ман асоссиз рашк қилмадим,аёллик гурурим чидамади урушиб қолдим бегим билан,жаҳл устида улар мани урдилар,ман эса талоқ беришларини сурадим,уч маротаба бир лафзда уч талоқсан дедилар,бу ишлар жойига туша бошлади лекин талоқ тушганини билардим,бегимни ишлари юришмай қолди,фарзандларимиз касал була бошлади,апрел бошларида ҲАСТИМОНГА МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИГА МУРОЖААТ ҚИЛДИК,у ерда фатво булимида бизни ишни куриб чиқишди ва қайта никоҳ уқиб қуйишди,лекин у ерда гувоҳ 1та эркак киши эди,бошқа гувоҳ юқ эди.Бизга ҳеч нарса тушунтиришмади қайта тикладик ҳамма гуноҳларни буйнимизга олиб энди бу суздан йироқ юрингла деб азгинча насиҳат қилишди.Илтимос ҳазрат бу тугрими,1 та гувоҳ билан ҳам никоҳ тикланадими,энди Аллоҳ олдида ман бегимга ҳалолманми,талоқни иши қийин дейишади билмадим ҳалигача юрагимда нотинчлик илтимос жавобиззи кутаман,олдиндан сизга катта раҳмат.Аллоҳ узи ҳаммамизни асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Никоҳ ҳисоб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat