Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижоратда нотўғри акциядан фойдаланиш ҳукми

19:01 / 19.09.2020 | Ulug`bek | 1028

Ассалому алайкум! Охирги 5 йил ичида Ўзбекистонда ҳам вебсайтларда акциялар кўпайиб кетяпти. Кузатувларим натижасида буларнинг аксарятида алдов мавжудлигига дуч келаман. Мисол учун бирор таварни нархини ошириб(2.444.705 сўм дан 3.259.500 сўмга), кейин бизда акция бўляпти деб, акцияда иштирок этганга асл нархида(2.444.625 сўм) сотишяпти, баъзида ўша акция билан ҳам асл нархидан қиммат нархда ҳам сотишяпти. Бунақа ҳолатлар олдинлари бошқа давлатларда кузатардим. Бунинг ҳукми қандай? Улар бу йўл билан фарзандларига ҳаром луқма едиришмаяптимикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уни ўта жирканч иш эканлигига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким фириб қилса биздан эмас” деган ҳадислари кифоя қилади. 

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنِّي فَرَطُكُمْ عَلَى الْحَوْضِ، مَنْ مَرَّ عَلَيَّ شَرِبَ، وَمَنْ شَرِبَ لَمْ يَظْمَأْ أَبَدًا، لَيَرِدَنَّ عَلَيَّ أَقْوَامٌ أَعْرِفُهُمْ وَيَعْرِفُونِي، ثُمَّ يُحَالُ بَيْنِي وَبَيْنَهُمْ
قَالَ أَبُو حَازِمٍ: فَسَمِعَنِي النُّعْمَانُ بْنُ أَبِي عَيَّاشٍ فَقَالَ: هَكَذَا سَمِعْتَ مِنْ سَهْلٍ؟ فَقُلْتُ: نَعَمْ. فَقَالَ: أَشْهَدُ عَلَى أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ لَسَمِعْتُهُ وَهْوَ يَزِيدُ فِيهَا: «فَأَقُولُ: إِنَّهُمْ مِنِّي. فَيُقَالُ: إِنَّكَ لَا تَدْرِي مَا أَحْدَثُوا بَعْدَكَ. فَأَقُولُ: سُحْقًا سُحْقًا لِمَنْ غَيَّرَ بَعْدِي». وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: سُحْقًا بُعْدًا، يُقَالُ سَحِيقٌ بَعِيدٌ، وَأَسْحَقَهُ أَبْعَدَهُ
 

Саъид ибн Абу Марям бизга шундай сўзлаб берди:
«Муҳаммад ибн Мутарриф бизга шундай сўзлаб берди: «Менга Абу Ҳозим шундай сўзлаб берди: «Саҳл ибн Саъд деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен сизлар учун Ҳавзга фаратман. Ким олдимдан ўтса, (ундан) ичади. Ким ичса, тоабад ташна бўлмайди. Олдимга мен танийдиган, мени танийдиган (баъзи) қавмлар келади, сўнг мен билан уларнинг оралари тўсилади».
Абу Ҳозим шундай деди: «Нуъмон ибн Абу Айёш буни мендан эшитиб, «Саҳлдан шундай эшитганмисан?» деди. «Ҳа», дедим. Шунда у: «Гувоҳлик бераманки, буни Абу Саъид Худрийдан эшитганман ва у унга шундай қўшимча қилган: «Улар мендан-ку», дейман. «Уларнинг сендан кейин нималар қилганини билмайсан», дейилади. Шунда мен: «Йўқолсин, йўқолсин мендан кейин ўзгартирганлар!» дейман».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Суҳқон» – нари бўлсин, «саҳииқун» – нари, «асҳақоҳуу» – нари қилди, дегани.
(“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий").
Қиёмат куни энг муҳтож бўлган ҳолимизда турганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борсагу, у зот “йўқолсин, йўқолсин” деб турсалар ҳолимиз нима кечади? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat