Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биология

19:06 / 28.09.2020 | Kamronbek Karimjonov | 1278

Ассалому алайкум! Институтда биология йўналишида ўқийман. Ўқишни битирганимиздан сўнг мактабда ўқитувчилик қиламиз. Мактабдаги биология дарсликларини 4 тасида келиб чиқиш ҳақида фикрлар бор. Масалан, зоология китобида ҳар бир мавзу охирида шу мавзудаги ҳайвон ўзидан олдинги мавзудаги ҳайвондан келиб чиққанлиги тўғрисида гаплар берилган. Қолган китобларда ҳам организмлар бир-биридан келиб чиққанлиги тўғрисида гаплар кўп. Ҳатто инсон ҳайвонлардан келиб чиққан деган гап ва мавзулар бор ( астағфируллоҳ) . 1- савол : мактаб ўқувчиларига шуларни ўқитишга тўғри келса қандай йўл тутамиз? 2- савол: Биламизки институтга киришга тайёрланаётган абитуриентлар ҳам мактаб дарслигини ўқишади. Уни устига абитуриентлар мактаб биология дарсликларини ҳар бир мавзусини ёддан билишлари керак. Институтга кириш имтиҳонларидаги тест саволларида бу ҳайвон қайси ҳайвондан келиб чиққан, одам аждоди қайси ёки одам кимдан келиб чиққан қайси жавобда берилган деган саволлар тушади. Агар шу саволлар тушса шуларни вариантдан белгиласа ( бу ҳайвон бунисидан , одам бундан келиб чиққан каби ) гуноҳкор бўладими? 3- савол : Агар дарсдан сўнг репетиторлик қилсам болаларга савол жавобларда шу мавзуларда бу ҳайвон кимдан келиб чиққан каби саволлар беришга тўғри келиб қолади, шунда мен ҳам гуноҳкор бўламанми ? 4- савол: Агар шундай ўқитишим тўғри келиб қолса репетиторлик қилишим жоизми ёки бошқа иш топишим керакми ? 5- савол: Репетиторда болалар пул бериб туриб ўқимайди. Шундай болаларни қаттиққўллик билан уриб ўқитиш жоизми? Тажрибада шу иш ўқимайдиган болаларга қўллаганда фойда берса уриб, бақириб ўқитиш жоизми? 6- савол : Репетиторликда кўпчилик ўқитувчилар болаларига имтиҳонларга яқин имтиҳонда тушадиган тестлар деб пулга тест олиб келиб яширинча ишлатишади. Шундай қилган репетиторларни жуда кўп ўқувчилари институтга киради. Бизга ўхшаб ҳалол йўл билан репетиторлик қилмоқчи бўлганлар қандай йўл тутишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўқинг, ўқитувчилик ҳам қилинг. Асосий фикрни бериб, китобдагини сафсата эканлигини уқтириб қўйинг. Саволлардаги тестларда бемалол шундай деб сафсата қилишади деб ёзиб қўйилаверади. Куфрни куфрлигини изҳор қилиш учун нақл қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat