Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат ва дуо умидида

00:00 / 20.06.2012 | eski savollar | 686
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Кимматли вактингизни олганим учун минг бор узр. Сиздан мени анчадан бери кийнаб келаётган нарса хакида сурамокчидим. Мен якинда онам тавсия килган киз билан унаштирилдим. Унаштиришдан олдин киз билан куришдик ва бир биримизга маъкул келдик. Ота-оналаримиз хам рози булдилар. Лекин дунёда шундай одамлар хам бор эканки уларнинг асл максади нима эканлигини билолмай коламиз экан. Унаштирувдан 2-3 кун утгач бир инсон у киз хакида номаъкул гап гапирди. Шундан сунг у кизни ишхонасидаги хамкасблари ва атрофдаги бошка инсонлардан бу холат буйича сурадим,улар бундай холат булмаганлиги ва бу гап ёлгонлигини айтишди. Шунда бу гапни чикарган инсондан нега бундай деганлигини сурасам тайинли жавоб бера олмади,"тилимдан чикиб кетиб колди, бундай демокчимасдим"-деди. Кизнинг оиласи,кизнинг узи хам диндан хабари бор,аклли инсонлар. Лекин уша инсоннинг гапидан дилимда озгина булса хам хиралик пайдо булган,хар канча харакат килсам хам буни кеткиза олмаяпман. Сиздан илтимос менга ёрдам берсангиз, бу дардимнинг давоси кандай булади, бундай холатларда(яъни шунга ухшаш фитналар пайдо булганда) кандай йул тутиш керак,бизнинг курилажак оиламизга дуо килинг,ёрдамингизга мухтожман. Аллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бунга эътибор берманг. Ҳалиги одам ёлғончи экани аниқ бўлибди. Гумон билан бировнинг зиддига ҳукм чиқарилмайди. Аллоҳ таоло иккингизга бахт берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat