Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назрми?

22:47 / 02.10.2020 | Bex Tuychiev | 1048

Ассалому алайкум! Мен ҳафтанинг пайшанба кунида жума куни қилмоқчи бўлган ибодтларимни рўйхат қилиб ёзиб олиб, ўша ибодатларни қилиш учун назр қилмоқчи эдим. Қоғозни пастига назр қилдим деб ёзиш ёдимдан кўтарилибди. Ухлашга ётишдан олдин эсимга тушиб қолди ва ҳаёлан ўша ёзилган нарсаларни қилиш учун назр қилдим деб ухладим. Биринчи саволим: шу назрга ўтадими? Мен қўлимдан келганда ҳар куни таҳажжуд намозини туриб ўқийман ва ўша куни кечаси ҳам таҳажжуд намозига туриб ўқидим. Доимо таҳажжуд намоз ўқисам, тонг отгунгача Қуръон тиловати билан машғул бўлиб, тонг отгандан сўнг бироз ухлаб олар эдим. Бу сафарги жумада таҳажжуддан кейин ухламайман деб ўша бир кун олдинги рўйхатга ёзган эдим. Лекин, тонг отгандан сўнг уйқу зўр келиб барибир ухлаб олдим. Иккинчи саволим: Агар назрни тўғри қилган бўлсам, уни энди бузганим учун қандай каффарот қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хаёлга келтириши назр эмас. Ундай назр қилманг. Ибодатларни назр қилмасдан қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat