Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

00:00 / 22.06.2012 | eski savollar | 2189
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари. Мени намоз ўқишни бошлаганимга ИншаАллох 1йилдан ўтиб қолди.Баъзида дангасалик ёки бошқа сабаб билан вақтида ўқий олмасам албатта қазосини ўқиб боряпман.Лекин баъзида имоним сустлигиданми билмадим ичимдан турли хаёллар ўтиб қийнайди,миямга келадиган вас-васалар ва ёмон хаёллар шу қадар дахшатлики бировга айтишга хам қўрқаман.Аввалрок шу каби саволга берган жавобизга амал килган холда бу утгинчи холат деб ибодатимни давом эттиравераман ва мени қийнаётган хаёллар бир муддат йўқ бўлади,бир неча кундан кейин эса яна бошқа вас-вас миямга келади.Намоз укишни ахли аёлим билан тенг бошлаган эдик.Аввалига у хам имкон қадар қолдирмай ўқиб юрди хозирга келиб эса аёлим муттасил ўқимай қўйди.Баъзан хушига келганда ўқийди бўмаса йўқ.Бу тўғрисида кўп гапирдим хўп деб бугун ўқиса кейин йўқ.Дўқ пўписа қилиб бироз жанжаллашишгача бордим.Намоз бошлаган пайтимда хам сиздан дуо олгандик ва ғайратимизга ғайрат қўшилган.Илтимос хазратим ибодатда бардавом бўлишимиз учун сизни икки оғиз насихат ва дуонгизга муштоқман.Қимматли вақтингизни олганим учун минг бор узр.Аллохим сизни икки дунё саодатига етказсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло иккингизни ҳам тўғри йўлда бардавом қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat