Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонамиздаги рус аëли

10:31 / 12.10.2020 | Парвина | 1367

Ассалому алайкум! Ҳар куни ишхонамга рус аëл келиб чиқиндиларди олиб кетади. Кеча олаëтган пайтида озгина дини хақида гап очдим. Айтимки: Сиз Библя ўқийсизми, диниз нима, Исус деб ким деб ўйласиз дедим. У айтдики: мен русман, Библя ўқиганман, Исус Худони ўқли деди. Мени бирдан маззам қочди. Мен бошқа усул билан диндан чиройли сухбат қилдим. Хамма Пайғамбарларди айтиб чиқдим Исо алайҳиссалом хам пайғамбар дедим. Роббим битта Уни ўғли йўқ, У ягона, биз унинг қулларимиз дедим. Яна кўп гаплар айтдим. Кўнгли бошқача бўлди, динга нисбатан мехирли бўлди бирдан ўзгарди. Мен сенга зўр мўжизали калимаи шаходатни айтсам айтасизми дедим Ха деди ,,Ла илаха иллАллоҳ Мухаммаду Расулуллох,, деб айтди. Мен вароққа ëзиб бердим, хар куни кўп кўп ўқигин Иншоллох ишингиз хам юришади, болангизга хам айтинг кўп кўп ўқисин тезроқ қамоқдан чиқади, жаннат вада қилинган бу калимани ихлос билан айтганга деб айтдим. Йиғлаб юборди хурсанд бўлди кўп рахмат айтди. Хар келганида хар куни айтиб юрибман деб хурсанд бўлади. Устоз бир кишини дўзахдан сақланишига сабаб бўлдим деб неча кун хурсанд бўлдим. Яна битта мусулмон уммат кўпайдими деб росса йиғладим. Харакат қиламан яна кўпайтиришга. Устоз нотўғри гапириб қўймадимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша калимада бардавом бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида зикр қилган хушхабарга тушади. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ آخِرُ كَلَامِهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ  

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг охирги каломи «Лаа илааҳа иллаллоҳу» бўлса, жаннатга киради», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар ва Ҳоким саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Аллоҳ таоло барчаларимизни ана шундай чиройли ўлим топган, бахтли бандалари қаторида қилсин.
Қани энди ҳамма ҳам шундай иш тутса эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat