Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юрак кутариш

00:00 / 27.06.2012 | eski savollar | 3402
Ассалому алайкум ва рахматуллох хурматли Шайх хазратлари!Якинда бир нохуш холат юз берди. Бизни хонадонимизга угри кирибди, мен ишда булганман, аёлим ва фарзандим уйда булган. Аммо угри уйда одам йук деб уйлаб уйга кирганда аёлим уни куриб колган ва бакириб юборган. Угри кочиб кетган, АЛЛОХ шукур хеч кандай зиён курмадик. Лекин аёлим каттик коркиб кетди ва хозиргача безовта холатда, уйда бир узи утиргани куркяпти. Аёлими баъзи кариндошлари юрагиз тушиб колгандир, уни кутариш керак, юрак кутарувчи аёлларга боринг кутариб куйишади ва укиб куяди куркмай коласиз дейишяпти. Хурматли Шайх хазратлари юрак кутариш ва шунга ухшаш айрим аёллар килаётган ишлар динимизда борми? Бунака куркувда нима килишлик афзалрок? АЛЛОХ рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ишлар динимизда йўқ. Аммо аёлингизни мутахасисларга кўрсатинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat