Ассалому алайкум! Рус қўшнимга анчадан бери ёрдам берамиз. Хеч кими йўқ, уйини берса қабул келишамиз мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Қабул қилишингиз учун энг тўғри йўли маълум бир миқдорда пул бериб сотиб олинглар. Кейин ёрдам беришда давом этаверасизлар. Озгина пулга бўлса ҳам. Чунки у вафот топгач унинг мулки ўзини меросхўрлариники ҳисобланади. Гарчи узоқда бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!