Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

оила муаммоси

00:00 / 01.07.2012 | eski savollar | 588
Ассалому алайкум!турмуш қурганимга 6 йил бо'лмоқда. қайнонам доим ҳо'жайним билан ҳоли қолди дегунча мени уларга ёмонлайдилар, айбларимни ҳатой у камчиликларимни ҳаммасини айтадилар, бу ҳатою камчиликни рад қилмайман, билмаганларим ко'п беайб парвардигор ку ахир. шу кунгача қанча оилага доир китоб о'қиган бо'лсам барчасида қайноналарга келинингизни о'г'лингизга ёмонламанг деб ёзилган. қайнонам эшитишимча мени бегоналарга ёмонламайдилар, аммо бундан менга нима фойда.мен бировлар ёмон деса чидашим мумкин, аммо бир ёстиққа умид билан бош қо'йган одамим мендан совуса, ёмон деса бу жуда аламли, ахир мен бу оилада кимни деб яшаяпман. қайнонам қайниларимга ҳам аёлларини ёмонлайдилар лекин менинг ҳо'жайнимчалик эмас, чунки улар оналарини ёлг'он аралаштириб туришларини биладилар ва шунинг учун бунга ко'п э'тибор беравермайдилар. инсоф бериб қолар деб ко'п куттим аммо қайнонам бошқа о'г'илларга нибатан мени ҳо'жайнимни яхши ко'радилар, шунгамии қизг'онганлари қизг'онган инсофга келишдан дарак ё'қ.доим уруштириб қо'йиб яна урушмадингларми деб со'райдилар?урушганимизни билсалар(ҳо'жайним ҳамма гапимизни оқизмай томизмай етқазадилар) яна ҳотининг ёмон дейдилар. Ҳо'жайиним оиламиз бошлиг'и бо'либ о'зларича бир қарор чиқаролмайдилар оналаридан қо'рқадилар , болалрни докторга олиб бориш керак бо'лса менга хоп дейдилар аммо оналари билан гаплашгандан со'нг обормаймиз деб туриб оладилар.ҳуллас ко'пинча гапларидан қайтадилар,бундан мени жахлим чиқади, уларга бо'лган ҳурматим пасаяди.отам бир со'злик одам бо'лганлари учун мен шундай йигитларни ҳурмат қиламан со'зидан қайтадиганларни эмас. со'зларига кирмасам мени ҳурмат қилмаяпсан дейдилар, қандай ҳурмат қилай ахир оддий о'зимизга тегишли нарсаларни ҳам ҳал қилолмасалар,со'зларида турмасалар, доим биз ҳал қиладиган нарсаларни бошқалар ҳал қилса. илтимос менга ё'л ко'рсатинг, нима қилай, қандай ё'л тутсам то'г'ри бо'лади?саволим чо'зилиб кетди,узр.қимматли вақтингизни олганим учун кечиринг.жавобингиз учун олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Хўжайинингизга ўзингиз оила борасида ўқиган китобларни ўқитинг. Қайнонанинг гапларини қари одамнинг гаплари дея эътиборга олмасликка ҳаракат қилинг. Аллоҳ таолодан уларга инсоф, ўзингизга бардош тилаб дуо қилиб туринг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat