Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа

00:00 / 06.07.2012 | eski savollar | 1835
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Қазо намозлари туриб нафл намоз ўқишни, уламоларимиз "қарз туриб садақа бериш"га ўхшатган эканлар (шунга ухшашни ушбу сайтда ўқиган эдим, қайтадан топа олмадим). Мен, "Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас" маънодаги ва бошқа кўпдан кўп ажру-савоблар ваъда қилингани ҳақидаги ҳадисларни ўқиганимдан бери бу иш мен учун яхши курган ишларимдан булиб қолган эди. Жумладан, кишиларга Сизнинг китобларингизни тарқатиш мен учун энг маҳбуб иш. Лекин қарзим бор... Оз миқторда деб ҳам айта олмайман, аста секин ярмига яқин қисмини туладим ҳам. Қарз асосан уй-жой ва ер сотиб олишга, ҳамда иш юритишга олинган эди. Мен қандай йўл тутганим маъқўл? Ёки мен нотуғри тушундимми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Китобларингиз учун алоҳида каттадан катта ташаккур! Аллоҳ таоло Сизни Ўзи қувватласин, қилаётган ишингизни осон қилсин, илмингизни зиёда қилсин. Ҳурмат ва эҳтиром ила,Жаҳонгир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввал қарзни адо қилган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat