Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайноонамнинг дўкони

00:00 / 10.07.2012 | eski savollar | 1647
Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари!Мен 8 ой олдин бир хонадонга келин бо'лдим. Қайнона, қайнотам уйларида до'кон юргизишар экан. Улар ароқ, пиво, нос каби маҳсулотларни ҳам сотишади. Ҳар сафар қайнонам уйимизга нарса олиб келсалар ёки бериб юборсалар, ёки уларникида пайтим овқатлансам луқмам ҳалолми, уларнинг менга то'йдан олдин берган совг'а-саломларини ишлатсам бо'ладими деган саволлар туг'илади. Иложи борича уларникидан келган нарссаларни ро'зг'оримда ишлатмасликка, у ерга борганимда эса ҳар нарсани еб кетавермасликка ҳаракат қиламан. Лекин қайнонамга топаётган пулингиз ҳаром, бизга бошқа ҳеч нарса олиб келманг дея айта олмайман. Хо'жайнимга ҳам индай олмайман. Ҳазрат, агар уларникида еяётган нарсаларимиз учун қайнонамга о'зларига билдирмасдан пул берсам, я'ни кассаларига билдирмай пул солиб қо'йсам, луқмам ҳалол ҳисобига о'тадими? Нима қилишимни маслаҳат берасиз? Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уларнинг ҳалол нарса топиши ҳам бор бўлса, иш бир оз енгил бўлади. Агар ҳаммаси ҳаром бўлса, жуда эҳтиёт бўлиш керак. Эрингиз билан маслаҳат қилиб, сизлар бизга эмас, биз сизларга беришимиз керак дея уларнинг нарсаларидан қутилишга ҳаракат қилинглар. Уларга гапи ўтадиган одамлар ёрдамида ҳақиқатни тушунтиришга уриниб кўринглар. Ўрнига пул бериш ҳам бир чора холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat