Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мухим

00:00 / 01.03.2008 | eski savollar | 4740
Бировдан пул ёки буюм карз булса, урнига бошка нарса берса буладими.(мисол 100сум карз урнига , бирор бир 50-60сумлик нарсани 100эвазига берса, фойда килган холда)Бир одамга нарса сотдим. Энди у одам олган нарсасини яхши эмаслиги учун кайтариб бермокчи. Мен унга пул урнига бошка бир товарни фойда килган холда берсам буладими.Бомдод вакти таквимда 1-40 минут оралигида берилган(5-00_6-40)куеш деб ёзилган.Шу вактгача бомдодни укиса буладими.баъзилар шу вактгача(6-40)гача дейишди.Баъзилар шу (6-40)га 15 минут колгунча (6-25)гача укиса булади дейишди.Шу холатга жуда куп дуч келганим учун шу саволни бердим.Намоз вактларини хадисларда айтилганидек кузатиб яхши тушуна олмадим. Хадисларда айтилгандак намоз вактларини таквимга тугри келиши хакидаги маълумот берсангиз. Пешин вактига хам тушунмадим узини соясига 2-баробар дейилган тошкенда жуда куп масжидларда 13-00 да укилади, соямга карасам 13-00 да худди 2-баробарга ухшади?олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бомдод вакти таквимда 1-40 минут оралигида берилган(5-00_6-40)куеш деб ёзилган.Шу вактгача бомдодни укиса буладими.баъзилар шу вактгача(6-40)гача дейишди.Баъзилар шу (6-40)га 15 минут колгунча (6-25)гача укиса булади дейишди.Шу холатга жуда куп дуч келганим учун шу саволни бердим.Намоз вактларини хадисларда айтилганидек кузатиб яхши тушуна олмадим. Хадисларда айтилгандак намоз вактларини таквимга тугри келиши хакидаги маълумот берсангиз.Пешин вактига хам тушунмадим узини соясига 2-баробар дейилган тошкенда жуда куп масжидларда 13-00 да укилади,соямга карасам 13-00 да худди 2-баробарга ухшади?олдиндан рахмат.- Тақвимда масжиддаги жамоат учун тавсия қилинган вақт кўрсатилади, холос. Бундан тақвимда кўрсатилган вақтдан бошқада намоз ўқиб бзлмайди дегани эмас. Ўзингиз айтганингиз каби Бомдоднинг вақти тонг отгандан бошланиб, қуёш чиқишни бошлаганда тугайди. Шу икки вақт ичида намозни ўқилса, вақтида ўқилган бўлади.Пешиннинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар дейилган.Пешиннинг аввалги вақтини белгилашда уламолар ушбу оятдан далил олганлар:«Қуёш оғишидан то кун қоронғусигача намозни тўкис адо қил» (Исро, 78-оят). Кўпчилик тафсирчи уламоларимиз, ушбу ояти каримадаги «Қуёш оғиши» - заволга кетишини билдиради ва бу билан пешин намози вақти киради, деганлар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас у зот: «Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, Пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан …», дедилар.Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя қисқариб борса заволдан олдинги вақт бўлади. Агар соя тўхтаб турса қиём вақти бўлади. Агар соя узая бошласа завол вақти бўлади.Пешиннинг охирги вақтини белгилашда уламоларимиз икки хил ижтиҳод қилганлар. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи «Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча», деганлар. Соат 13 бўлиши ҳам ўша чегара вақтнинг ичида. Шунинг учун ўша вақтда ёки ундан аввал ёхуд кейин ўқиса ҳам бўлаверади. Пешин намозини соат 13 да ўқиш фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Балки бизда тақвим тузган одамларнинг тавсияси, холос.Ҳадисларда кўрсатилган намоз вақтлари ҳар бир намознинг вақти кириши ва чиқиши баёни ила бўлган. Тақвимда ўша чегарадаги вақтлардан маълум бири кўрсатилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat