Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи аёлга уйланиш учун биринчи аёлини розилиги шартми?

00:00 / 28.01.2007 | eski savollar | 19920

Ассаламу алайкум, Шайҳ ҳазратлари!!!Сизни вақтингизни олиб сизга мурожатт қилаётганим учун узр. Менга ажратган олтинга тенг вақтингиз учун рози бо'линг.Сизга ҳурматим баланд ва 15-16йилдан бери муҳлисангизман.Шунинг учун сизга савол,илтимос ва маслаҳат билан мурожаат қилишга қарор қилдим.Илтимос:Мени 3фарзандим бор. Мубашшир, Мубина ва Мадина.Уларни Исломга заррача бо'лса ҳам фойдалари тегадиган инсонлар бо'лиши учун ҳозирда Аллоҳ қодир қилганича ҳаракатдамиз. Сиздан бир илтимос мени фарзандларим ҳаққига ҳолис дуода бо'лсангиз.Савол:Бир кишинидан бир гап эшитиб қолган эдим. Унда шундай дейилган:Эркаклар нима учун иккинчи турмуш қурмайдилар, аёллари руҳсат бермаганлари учунми? Ёки аёлларидан қо'рқишгани учунми? Аҳир эрсиз қийналаётагн қанча муслималар бор. Улар ҳамма томондан, ҳам ма'навий ҳам моддий томондан қийналишади. Мо'мин мо'мин учун мас'ул. Ана шу қийналаётган муслималар учун оҳиратда қодир бо'лсаларда уларни о'з қарамог'ига олмаётган ва улар ҳоҳласаларда бунга тиш тирноқлари билан қаршилик қилаётган аёллар ҳам жабовгарлардир".Шу гапда жон борми?Агар эркак киши иккинчи аёлга уйланмоқчи бо'лса биринчи аёлини розилиги шарт қилинганми?Маслаҳат:Мени опам қизларини дунёга келтириб вафот этганлар.Қизларини мен онам билан бирга тарбиялаб вояга етказдик. Тили чиққанидан кейин мени она, турмуш о'ртог'имни дада деб чақира бошлади.(Адаси ҳабар олмай кетганлиги ва уни ёдидан чиқариб юборгани учун) Биз ҳам адаси билан уни етимлигини билдирмай о'стиришга, бошқа фарзандларимиздан кам ко'рмасдан вояга етказишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир у 11ёшда. Шу пайтгача ко'чадаги "яҳши" инсонлар ҳаракатлари туфайли бир неча марта, мени сиз туг'маганмисиз, мени ота-онам ё'қми, деб савол берган. Мени доимо рад қилганман. Ҳар ҳил баҳоналар туфайли уни онаси эканлгимига ишонтирганман. Сабаби уни ко'нгли ог'ришини ва ко'зидан ёш оқишини ҳоҳламаганим учун. Қур'он ва намоз о'қиганида доимо мени опам бор эди сизларни ҳолангиз, уни ҳаққига дуо қилинглар дея о'ргатганман. Шу ишим ёмон эмасми? Я'ни о'з онасини ҳолам дея дуо қилиши билан мен ёмон иш қилмаяпманми? Уни онаси вафот этганини умуман билдирмаслигим мумкинми? Ёки айтишим шартми? Агар айтишим керак бо'лса неча ёшида айтишимни маслаҳат берардингиз?Гапларим узун бо'либ кетгани учун сиздан минг бора узр со'райман. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур!!!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Сизга, оила аъзоларингизга, хусусан, фарзандларингизга Аллоҳ таоло икки дунё саодатини берсин! Ўзи ҳифзи ҳимоясида асрасин! Сизлар орзу қилган нарсалардан афзалини берсин! Омийн! Сизлар ҳам дуо қилиб туринглар.

2. Албатта, мусулмонлар оиласиз юрмасликлари ва оиласизларни оилали бўлиши учун ҳаракат қилишлари динимиз таълимотидир. Эркак киши яна уйланиши учун биринчи аёлидан розилик олиши шарт эмас. Аммо адолат қилиш шарт. Эркакларни кўпхотинликка мажбурлаш йўқ.

3. Мазкура қизга ўзингиз лозим топган вақтда ҳақиқатни айтишингиз лозим. Болалар вояга етгандан кейин орада маҳрамлик ва бошқа шаръий масалалар пайдо бўлади. Агар қизни ўзингиз эмизган бўлсангиз у сизнинг ва турмуш хртоғингизнинг эмизукли қизингиз, болаларингизга опа ёки сингиз бўлади ва масалани енгиллаштиради. Бари бир ҳақиқатни айтиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat