Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қарз ҳақида

00:00 / 16.07.2012 | eski savollar | 1834
Ассаламу алейкум. Аллоҳ барча бандалари қаторида Сиззи, оила-яқинларизни икки дунё ташвишидан сақласин, икки дунё саодатига этказсин. Ҳазрат , Намоз рукнида саволимни беҳушёр булиб ёзганими тушундим,узр, қидириб у саволимга жавоб топдим. Бошқа саволим борийди. Бир косметика фирмасидан каталогдан танлаб реализатсияга махсулот сотиб олинган булса, лекин пули туланиш муддати кеганида у фирма ёпилган булса, косметика сотган одамни номери учиқ булиб, у одамни яшаш жойи хақида ма'лумот бумаса, пулини кимга бериш керек? У одамни бирга ишлаган танишини топиб холатни тушунтирилганида, у таниши манга бервурин, сиз қидирватган одам манга қарзиди диган гап булди. Қанақа юл тутилади бунақа холатлада? Олдиндан рахмат. Аллоҳ рози бусин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳалиги одамнинг гапи ёлғон бўлиши мумкин. Шунинг учун яхшилаб суриштиринг. Унинг ўзига ёки ишончли вакилига беринг. Уни топишдан умидингиз узилганда ўта камбағал одамга берасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat