Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ўт-қоп (ёки ўт пуфак) тўғрисида

00:00 / 23.07.2012 | eski savollar | 1114
Ассалому алейкум!!! Исмим Нозимахон. Ёшим 26 да. Рамазон ойи ҳаммамизга қутлиг' болсин. Ва ойлаган барча яхши эзгу ниятларимизга эришайлик. фарзандларимга хомиладорлик жуда ог'ир о'тади, яни 9 ой таксикоз бо'ламан. Иккинчи қизимга хомиладорлик 6 ойлик бо'лганда дард келган ва касалхонага борганимизда текширишлар натижасида, о'т пуфагимда тош(лар) йиг'илгани ма'лум бо'лган. Энг қизиги, бу тошлар аччиқ, шо'р, ёг'ли овқатлар еганда пайдо бо'ларкан. Мен умуман бундай таомларни ог'зимга олмайман. Хуллас, кейин таксикоз натижасида, емай ичмай, қайд қилавериш оқибатида йиг'илганлигини айтишди. Амаллаб қайта қайта хуружлар бо'лавериб эсон омон қутилиб олганимдан кн ҳам бу дард то'хтамади. Ҳар 1ой, 2ойда такрорланиб турди. Қизим 1 ёш бо'лганда кокракдан ажратиб оператсияга тайёргарлик бошлаганимда, ҳуруж то'хтади. 1йил яхши юрдим, лекин барибир бу йил қиш фаслида, ошхонада захда копроқ қолиб кетганим сабаб қайта ҳуруж берди, ва бу охиргиси, мени оператсия столига ётқизишга мажбур қилгани бо'лди. Касалхонадан чиқиб кетаётганимда менга дохтирлар, оч қолмаслик, кам кам, тез тез овқатланиб туришим кераклигини айтишди. Ана энди саволим: менга Ро'за тутиш мумкинми? Жигар ёки ошқозонимга зарар бо'лмайдими? Доктордан сорай десам, ишдан бошаб, чэт элга кетибди. 7 ёшлигимдан Ро'за тутишга о'ргатишган. Рамазон ойини бизнинг оилачалик байрам қилиб нишонлайдиган оила бо'лмаса керак. Саволим чо'зилиб кетган бо'лса узр!!! Уч кундан бери интернатдан шу масала бойича коп изладим лекин топаолмадим. Олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тажриба қилиб кўринг. Агар сал хуруж бошланса рўзани очиб юбораверасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat