Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юқори тезликда ва тартибсиз ҳолатда юриб автоҳалокатга учраш

13:12 / 19.11.2020 | Mukhammad Umar Fozilov | 1340

Ассалому алайкум! Мен Қўйлиқ бозори атрофида яшайман. Ҳар куни ишга Чилонзор метросига боришим керак, шунда баъзан дамас такси хизматларидан фойдаланаман. Улар 7 кишини ортиб (қоида бўйича йўловчи 6 тадан ошмаслиги керак), жуда катта тезликда ва хавфли манёврлар қилган ҳолда олиб боришади. Очиғи қўрқинчили жуда ҳам. Чунки уларнинг бир кичкина хатоси катта автоҳалокатга олиб келади (хавфли вазиятларга тақашлари сабабли). Саволим шуки, шундай ҳолатда ҳайдовчи автоҳалокатга учраса ва оламдан ўтса (айнан қўпол ва хавфли ҳайдагани учун) ўз жонига қасд қилган ҳисобланадими ва жаноза ўқилмайдими? Ўзи емас йўловчининг умрига зомин бўлсачи (ёки йўловчи бутун умрга майиб бўлиб қолсачи: у оилани боқувчиси бўлиши мумкинку) ахир ҳам керагидан ортиқ одам олади ҳам хавфли ҳайдайди. Бу саволни беришимнинг сабаби мен уларга ваъз насиҳат қилиб қўймоқчиман қўлимдан келганича. Тирикчилик қийин, пул топиш керак, лекин нафақат ўзининг балки бошқаларнинг ҳам ҳаётини хавфга қўйиб топиш қандай бўларкин? Буларни ундан ешитдим, бундан ешитдим деб гапиргандан кўра аниқ бир манбага асосланиб гапирсам дегандим. Шунга ўхшаш саволларни қидириб ҳам кўрдим сизларнинг сайт ва телеграм каналингиздан. У ерда автоҳалокатдан ўлиш айрим ҳолларда ўз жонига қасд қилиш айрим ҳолларда ундай эмас дейилибди холос. Шунга аниқлик киритиб олиш учун ҳам ёздим. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўз жонига қасд қилган ҳисобланади ва у сабабли ўлганларни хунини тўлаши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat