Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадорнинг уйқуси

00:00 / 23.07.2012 | eski savollar | 864
Ассалому алайкум шайх жаноблари илмингизни Оллоз зиёд қилсин. Рўза рамазон ойингиз муборак бўлсин.Хазарат Рўза бошланишидан олдин ният қилувдим бу йил рўзаларимни мукаммал тутаман деб ва рўзанинг таровихи бошлангандан хар куни таровихга қатнаётувдим. Кеча шанба куни кечга яқин онамлар телефон қилиб йўлга чиққанларини айтдилар кеч бўлиб оғиз очардан сўнг таровихга боришим керак эди бироқ онам узоқда келябдилар ва мошинани орқаси тўла нарса олиб келаётганликларини билар эдим ва онам келсалар кейин таровихга чиқаман дедим аксига олиб онам 23.00га яқин кириб келдилар. Уларнинг нарсалари оғир узим 5 этажда тураман хотиним хомиладор шу учун мажбур бўлдим онамларни кутишга. Келганларидан сўнг таровихга боролмадим ва кечги соат 1.00 га қадар гаплашиб телефон будилнингини сахарликк қуйиб ухладим афсус турсам бомдод номози тугашига 20 дақиқа қолган экан. Тез тахорат қилиб бомдод номози ўқишдан олдин рўзани ёпиш дуосини ўқиб бомдод номозини ўқийман ичимдан бир нарса тиндалаб рўза тўлиқ бўлмагани учун кўзимдан жиққа ёш қуйилиб кела бошлади ва ёшларим оғзимга тушиб лабим шурлик таъмини сал бўлсада сезди. Шу куни кечгача юриб рўзамни кеч бўлганда очдим. Мени қийнаётгани шу рўзам мақбулми, мақбўл бўлмаса 60 кун тутиб беришим керакми. Ростини айтсам 60 кун рўза тутиша сабрим етмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мақбул инша Аллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat