Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам аелимни талок килишимни талаб килияптилар

00:00 / 24.07.2012 | eski savollar | 1248
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Ешим 39 да. Оилада якка угилман. Ота-онам билан тураман. Аввалги турмушимдан 3 нафар фарзандим бор. Фарзандларим асосан мен билан яшашади. Онам бундан икки йил мукаддам кайнона-келин можаролари натижасида аелимни 3 талок килдирдилар. «Хотинингни 3 талок килмасанг у дунею бу дине сендан норозиман» деб шарт куйган эдилар. Турт ойгача чузиб юрдим. Юмшаб колардирлар деб уйлаган эдим. Отамга ва бошка катталарга хам кулок солмадилар. «У келса мен кетаман деб туриб олдилар» Афсус аелим билан ажрашишимга мажбур булдим. Яшаш учун имкониятлар килиб бердим. Бу орада онам кукрак саратони касаллигига чалиндилар. Орадан 9 ой утгач, ота онам розилиги билан узимдан анча еш кизни аелликга олдим. Отам тарафидан узокрок кариндош булади. Бу аелимдан битта фарзандим бор. Бутун жанжал туполонлар кайна-келин келишмовчилиги туйдан 2 ой утгандан сунг, мен ишдан бушаганимда бошланди. Онам келинни шунчалик емон куриб колдиларки, бу келин шумкадам чикди, хатто «сен хали ешсан, корнингдаги болангни олдириб ташла, сени укишга киритиб куяман, бахтингни топиб кетасан, углим узича сендан воз кечмайди, бу ишни сен кил» деб аелимги гапирибдилар. Сунгра онам мени чакириб аелингни синаш учун укишга киритиб куяман дедим деб олдини олиб куйдилар. Хуллас калом жанжалга арзимаган нарсалар сабаб булиб келди (куйга берилмаган пучок, ювилмаган сочик). Мен доим аелимга «сабр кил, бирон бир карши гап айтиб куйма, хурматларини килгин, у киши касаллар депрессияга тушиб колганлар» деб уктирдим. Онам айтишлари буйича аелим икки юзламачи, мени олдимда бошкача, йуклигимда бошкача, уйдаги нарсалар йуколишни бошлади иддаоси билан уни угриликда айбладилар. Олдинги келинларини ажраштириб юборгангликлари учун виждон азобида енаетганларини, бу аелимни куйиб олдингисини олиб келишимни талаб килдилар. Мен 3 талокга рухсат йуклигини фикх китоблардан укиб берсамда, хеч такдирга там бермадилар. Аелимни емон куришлари бора бора нафратга айланди. Бундан уч ой олдин уйда кайна келин елгиз колишганида яна жанжал кутарилди. Онамнинг иддаолари буйича келин онамни урибди, бунга далиллари юзларидаги кизаришлар, аелимнинг айтиши буйича онам унинг сочидан тортганларида жон аччигида химояланиш максадида харакат килганда теккан булиши мумкин, эслолмайман деди. Хуллас аелим отасиникига кетди, ун кун утмасдан кучларини онам узлари ташлаб келдилар. Уртада кариндош уругчилик ришталарига жуда каттик путур еттди. Энди яна онамнинг талаблари каттий, «аелингни рухсатини берасан, умуман учрашмайсан, гаплашмайсан, еки уни дейсан еки мени, агар у билан гаплашганингни билсам мен сенинг душманингман, икки дунеда рози эмасман» деяптилар. Яна «онангни урган, угри, каззоб хотин билан кандок килиб яшайсан» деб уктирияптилар. Уртада мен жуда каттик изтироб чекмокдаман.Хурматли Шайх Хазратлари. Аввалом бор мазкур хатим билан одоб чегарасидан чикиб кетган булсан, Сиздан узр сурайман. Бу ерда мен онамни еки аелимни емонламокчи эмасман. Узлари намозхон, ок-корани таниган инсонлар. Лекин онамларнинг талаблари Сиз билан гаплашиб «онасини урганлиги учун аелининг талоги жоизми йукми» деган фикрингизни билиш булди. Хатто Сизнинг «Бахтиер оила» китобингиздаги ота-онага итоат чегарасини хам укиб берсамда кор келмади. Канийди имкон булганда онамни Сиз билан учраштирсам эди. Сизнинг кадрли маслахатингизга жуда мухтожман. Аклмга емон фикирлар келмокда, хатто «уйдан кетиб колсам, кадримни билиб юмшаб колармикинлар» деган фикрдада булдим. Илтимос Сизнинг жавобингизни орзукиб кутиб коламан. Аллох хамиша Сизни ва оила аъзоларингизни Уз панохида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Зиён етмайди. Уларнинг ҳақини поймол қилган бўлмайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat