Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имтиҳонларда ёрдам

09:07 / 03.12.2020 | Xurshid | 1150

Ассалому алайкум! Мен математикман саволим қисмлардан иборат: Танишиларим, курсдошларим имтиҳонларида ёрдам беришимни сўрашади. Баъзилари бу имтиҳондаги мисолларни ечишга қодир аммо ўзлари ўқимайди, баъзилари қодир эмас яъни хоҳласа ҳам ечолмайди. Имтиҳондан ўтолмасалар ҳайдалиб кетишади. Бу вазиятда мен қандай йўл тутай? Ёрдам бермасам ҳафа бўлишади. 2) Бир танишим :"Акамга домласи шу вазифани берибди, акам сиртқи ўқийди, ёши катта хуллас бу вазифани қила олмайди" деди ва пул эвазига менга вазифасини қилдиртирди. Аслида мени ёрдамимсиз ҳам бошқача йўл қилиб ўтиши мумкин эди балки. Шу пуллар ҳаромми? Ҳаром бўлса энди нима қилай? 3) Баъзи устозларим малака текшируви тестида ёрдам беришимни сўрашади. Ёрдам бермайман бунақа пайтда, агар бирор нарса ўргатош керак бўлса жоним билан дейман. Биз қарилик қиламиз ўргатганингни фойдаси йўқ дейишади Бу ҳолатда нима қилай? 4) Баъзида шогиртларига олимиадаларда ёрдам беришимни, уларга ўрин эмас фақат юқори балл бўлса етарли эканлигини айтишади. Менимча 100-ўринми ёки 200-барибир бу бошқаларнинг ҳаққига ҳиёнат. Бу ҳолатда ҳам ёрдам бермаслигим керак шундайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ўрнидан турмоқчи бўлган одамга ёрдамлашиб юбориш, юриб кетишига ёрдам қилиб юбориш бу инсонийлик ҳисобланади. Лекин сиз айтган нарсаларни ҳаммаси инсофсизлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat