Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намозининг вақти

00:00 / 30.07.2012 | eski savollar | 1809
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари.Рамазоннинг 3-куни пешин намозидан сўнг 80 ёшли бобом оламдан ўтдилар. У кишининг жанозалари катталар ва гўрков билан келишган ҳолда кечки 19.30га белгиланди ва ҳамма хабардор қилинди. Аммо масжид имоми билан маслаҳатлашган бобомнинг укалари жаноза вақтини хуфтонга қолдириш мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб, жанозага йиғилганларнинг баъзиларига жавоб бериб юбордилар ва бунга қуйидаги 2 сабабни келтирдилар:1. Рўзадорлар бемалол ифторлик қилишлари учун2. Табаррук ёшдаги инсон (бобом) учун таровеҳ намозига йиғилган жамоат билан жаноза намозини ўқиш катта савоб эканлиги учун.Аммо ғассол соат 19.15га бобомни кафанлаб тугатди, гўрков ҳам қабрни биткизиб бўлди. Натижада бобомнинг фарзандларининг сўзи билан жаноза намози 19.30да бўлиб ўтди ва унда баъзилар қатнаша олмади. Ушбу ҳолат баъзиларнинг эътирозига сабаб бўлди: кимдир бобомнинг укаларидан, яна кимлардир бобомнинг фарзандларидан гина қилди.Шайх ҳазратлари, саволларим қуйидагича:1. Жаноза намозини хуфтонда ўқиш шаръий ва дунёвий нуқтаи назардан қанчалик тўғри?2. Мазкур ҳолатда қайси тарафнинг тутган йўли кўпроқ мақсадга мувофиқдир.3. Ёзнинг иссиқ кунлари майит бузилиши хавфи бўлган ҳолда уни дафн қилишни кечиктириш (эртанги кунги бомдод ёки пешинга) тўғри ишми?Жавобларингиз учун аввалдан раҳмат.Муборак Рамазон ойи Сизга, бизга ва барча мўминларга хайрли бўлсин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жанозани тезроқ ўтказиш яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat