Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жойнамиз ҳақида

00:00 / 11.03.2008 | eski savollar | 2932
Ассалому алайкум! Ҳар бир ишингизда Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлсин!Менинг саволим қуйидагилардан иборат:1.Яқинда мен жойнамизда Макка, каъба яъни масжидларни расми бўлса намоз ўқиб бўлмайди деб эшитдим, шунга нима дейсиз?2. Бомдод намози тақвимларда тонг ва қуёш вақтлари кўрсатилган бўлади, шу вақт орасида ўқиладими, агар шундай бўлса тақвимда қуёш вақтигача кун анча ёришиб кетмоқда, шунга ёрдам беринг, илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бундай жойнамозда намоз ўқиб бўлмайди, деган гап нотўғри. Расмлар намозхоннинг хаёлини олиб қочишидан эҳтиёт бўлиши керак.2. Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб то қуёш чиққунчадир.Бу жумладаги «уфқда кўндаланг бўлган фажр»дан мурод субҳи содиқдир. Бундан олдин узунасига, бўрининг думига ўхшаб отадиган субҳи козиб эмаслиги шундан билиб оламиз. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда бундоқ бўлиб кўтарилган оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи, мана бундоқ бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Термизийнинг лафзида: «Саҳарликларингиздан сизни Билолнинг азони ҳам, баландга кўтарилган фажр ҳам манъ қилмасин. Лекин уфқга ёйилган фажр бўлса (бўлади)», дейилган.Тонг отиш пайти икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда ёруғлик пастдан юқорига кўтарилади, буни субҳи козиб ёки фажри козиб дейилади. Яъни, ёлғончи тонг дегани. Ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра ўша субҳи козиб вақтида саҳарлик вақти тугамаган бўлади. Иккинчи босқич эса, ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндаланига тарқалиши билан бўлади. Буни субҳи содиқ ёки фажри содиқ, яъни, рост тонг, дейилади. Ана шунда оғизни беркитиш вақти кирган бўлади. Ундан кейин саҳарлик қилиш мумкин эмас. балки Бомдод намозининг вақти кирган бўлади.Бомдод намозининг охирги вақти қочонлигига далил.Аллоҳ таоло «Тоҳо» сурасида:«Роббингга қуёш чиқишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт», деган (130-оят).Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас у зот: «Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча…», дедилар.Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat