Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам сўраб

00:00 / 02.08.2012 | eski savollar | 2058
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ, муҳтарам Шайх ҳазратлари.Сизга минг хижолат билан Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб сизни бир савобли ишга сабабчи қилиб қўяр деб хат ёзмоқдаман. Ҳар бир ўғил қизга илм олиш фарз қилинганлиги икки олам сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида, ҳаттоки илмни лозим бўлса Хитойга бориб ҳам ўрганиш кераклиги таъкидланган. Мен ҳам ушбу ният билан, илм олиш учун чет элга бориб илм олиш ниятидаман. Ўзимни таништирсам, Менинг исмим Бердимурод, 21 ёшдаман ва Араб давлатида илм олиш истагидаман. Ҳозирги имтиҳондан олган балларим ва тўплаган ҳужжатларим университетда грант асосида ўқишимни таъминлайди. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари агар имкониятингиз бўлса мендек илмга чанқоқ толиби илмга озгина молиявий тарафдан ёрдам берсангиз, иншаАллоҳ, Аллоҳ Шакирун зот, ушбу Рамазон ойида кўплаб ажру савоб мукофотларни ёзиб, ўзининг ризвонинга етиштирса. Университет Абу Даби шахрида жойлашган бўлиб нузфузли университетлардан ҳисобланади. У ерда яшашимга ва кейинчалик улар сўраган миқдордаги пулни депозитга қўйишим учун озгина молиявий маблағ керак бўляпти. Ҳурматли Шайх жаноблари қимматли вақтингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бу каби фаолиятдан четдаман. Узр.

Топ рейтинг www.uz Openstat