Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етимнинг закоти

00:00 / 12.08.2012 | eski savollar | 1982
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РОҲИЙМ Фазилатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Вояга етмаган икки етим қизнинг мулклари (тилло тақинчоқлар) хар бириники алохида хисобланганда ҳам нисобдан ортиқ. Қизлар вояга етмаганлиги боис мазкур тилло тақинчоқлар бувисининг қўлида сақланмоқда. Хадис ва Хаётнинг "Закот" китобидан етимнинг молидан хам закот берилиши кераклигини ўргандик. Шунга кўра хар йили етимларнинг тилло ва бошқа мулкларини 40 дан 1 қисми закот қилиб бериб келмоқдами. Айтиш жоизки, закотга ажратилаётган миқдор ҳам айнан етимларнинг маблағидан берилмоқда. Куни кеча Фиқх.уз сайтидаги қуйидаги линкдаги мақолада; ҳттп://www.фиқҳ.уз/долзарб-мавзулар/кундалик-масалалар/закот-масалалари/67-тилло-кумуш/638-масалалар.ҳтмл Агар қиз болаларга тақинчоқ олиб берувчи шахс тақинчоқларни вақтинча тақиб турасан демай уларга мулк қилиб берса, балоғатга етиб нисоб соҳиби бўлгунича уларга закот вожиб бўлмайди, деб ёзилган фатвони кўриб; биз етимни мулкига зиён етказиб қўймадикмикан, деб қолдик. Чунки, бизни холатда тилло тақинчоқлар қизларга отасидан қолган мулк эканлиги аниқ. Шаириат нимага буюрса, шуни бажаришга тайёрмиз. Аммо, шариат талабларидаги дақиқ фарқларни тушунмаганимиз оқибатида хато қилиб қўйишдан қўрқамиз. Мана шу холатда биз нима қилишимиз кераклигига илмимиз етмай қолди... -Қизлар то вояга етиб мулкларини қўлларига олгунларича уларнинг мавжуд мол-мулкларидан закот бериш вожиб бўлмайдими, уларни мулкидан Закот бермай турайликми? ёки -Қизлар вояга етиб ўз мулкларини қўлларига олгунларича уларни мулкларидан ҳар йили Закот бериб туришимиз тўғри бўладими? Қайси йўлни тутсак шариат хукмига мувовиқ иш қилган бўламиз. Жавобингиз учун Сизга ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизлар “Ҳадис ва Ҳаёт”ни диққат билан ўқимаганга ўхшайсизлар. Агар мавзуни яхшилаб, охиригача ўқисангиз, қуйидаги жумлани топасиз:“Ҳанафий мазҳаби уламолари ёш бола ибодатга таклиф қилинмайди, закот ибодат, ёш бола намоз ўқигани мажбур қилинмаганидек, закот беришга ҳам мажбур қилинмайди, деб унинг молидан закот чиқариш фарз эмас, деганлар”.

Топ рейтинг www.uz Openstat