Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийда дарси ҳақинда

00:00 / 15.03.2008 | eski savollar | 1780
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Муҳтарам Шайҳ! Аллоҳдан Сизга мадад ҳамда Сизни о'з ҳимоясида сақлашини со'райман, амийн!Ҳурматли Шайҳ!Сизга бир илтимос ва маслаҳат билан мурожаат қиляпман.Сизнинг "сунний ақидалар" китобингизни ба'зи биродарлар биргаликда о'қишни нийят қилиб туришибди. Мана шу китобдан дарс қилиб, изоҳ бериб туришликни мендан илтимос қилишган эди. Аллоҳ таалонинг фазли-марҳамати билан, мен 1998-йили Тошкентдаги Ислом институтини, ундан со'нг 1999-2003-йилларда Араб Давлатларининг биридаги Дорулфунунни битирдим. Диний фанлар ичида ақийда фанига жуда қизиқаман. Шу сабабли бо'лса керак, ақоид мавзусидаги маҳшур китобларни о'қиб чиққанман. Шу жумладан, Сизнинг Сунний Ақийдалар китобингизни ҳам зо'р қизиқиш билан о'қиб чиққанман. О'збек тилида ақийда китоби чиқибди, деб эшитганимда, чэт элда эдим. Қачон Тошкентга бораман-у, шу китобни оламан деб анча орзуманд боълиб юрдим. Алҳамдулиллаҳ, жо'натиб юборишди. Китобингиздаги исм-сифатлар масаласи ҳақидаги ма'лумотлар менга жуда ёққан, чунки улар кенг ёритилган. Айниқса, та'вил ҳақидаги фикрлар ҳам о'та замонавий услубда ёритилган экан. Аллоҳ қабул қилсин, амийн! Барча мақтов Арш эгасига бо'лсин, ақида мавзусида ёзилган ба'зи кичик-кичик рисолаларни таржима қидим. Аллоҳ насиб этса албатта китобча қилиб чиқариш нийятим бор. Бу борада Сизнинг дуоларингизга муҳтожман. Муҳтарам Шайҳ! Мазкур китобингизни мана шу биродарларга дарс қилиб беришимга изн берасизми? Жавобингизни кутаман.Сизга ҳурмат билан,Сиздан дуо умидида,Абу Абдирроҳман Аттошқандий.Вассаламу алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мамнуният билан изн бераман ва дуоларингиздан умидворман.

Топ рейтинг www.uz Openstat