Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХАЙИТ КУНИ ҚАЪҲОН

00:00 / 17.08.2012 | eski savollar | 786
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ.САВОЛИМ СИЗГА МАЛОЛ КЭЛСА АВВАЛДАН УЗР СОРИЙМАН.НИМА У Н БИЗЛАРДА КОПИНЪҲА ХАЙИТ КУНИ БОСҲҚА ДИЙОРЛАР Б Н ТАФОВУТ ҚИЛМОҚДА КУН БОЙИЪҲА.ОЛИМ ВА ХАЛҚҚА ЭРГАСҲИЛАДИ ДЭЙА ХАР ЙИЛИ ТАСКИН БЭРИСҲАДИ.АХИР АЛЛОХНИ ХУКМЛАРИ ТУРГАНДА ОЛИМ НОТОГРИ ЙОЛ КОРСАТСА ЭРГАСҲИЛМАЙДИКУ .НАХОТКИ МАДИНАДА ЙО БОСҲҚА ЙУРТЛАРДА ОЛИМ ЙОҚМИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа юртларда ҳам худди шундай. Ҳамманики бир хил бўлиб бизники бошқача бўлаётгани йўқ. Ҳар давлатдаги мусулмон раҳбарлар ўзлари ижтиҳод қилгани учун шундай бўлади. Бу авваллари ҳам бўлган.Курайб розияллоҳу анҳудан ривоят: «Умму Фазл бинти ал-Ҳорис уни Шомга, Муовиянинг олдига юборган эди. У айтадики: «Бас, Шомга келиб у(Умму Фазл)нинг ҳожатини бажардим. Мен Шомдалигимда Рамазон кириб қолди, ҳилолни жума кечаси кўрдим. Сўнгра ойнинг охирида Мадинага келдим. Ибн Аббос мендан:«Ҳилолни қачон кўрдингиз?» деб сўради.«Уни жума кечаси кўрдик», дедим.«Сен ўзинг кўрдингми?» деди.«Ҳа, одамлар ҳам кўрдилар. Рўза тутдилар. Муовия ҳам рўза тутди», дедим.«Лекин биз шанба кечаси кўрдик. То ўттиз кунни мукаммал қилгунимизча ёки уни кўргунимизча тутаверамиз», деди.«Муовиянинг кўргани ва рўза тутгани билан кифояланмайсанми?» дедим.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундоқ амр қилганлар», деди». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat