Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо молларидан закот чиқариш!

00:00 / 17.08.2012 | eski savollar | 526
Ассалому алаикум Шайҳ Ҳазратлари! Аллоҳ мусулмон уммати учун қилаётган барча ҳизматларингиздан рози бўлсин! Закот ҳақида шундай саволим бор:ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/523/106/ wэб саҳифангиздан шу маълумотни олдим:Тижорат молларидан Закот фарз бўлишининг шартлари ҳам ҳудди пулдаги шартларга ўҳшайди. Я'ни, нисобга етиши, бир йил тўлиши, қарздан ҳоли бўлиши. Ҳожати аслиядан ортиқ бўлиши зарур.Шу ердаги: "Бир йил тўлиши" шартини қандай тушуниш мумкин?Масалан, Мен рамазонда закот ажратишни одат қилганман. О'тган йили молим ва пулимнинг ҳисоби 30 Миллион эди. Рамазондан уч ойдан кейин Айланма капиталим 32 Миллион бўлди, яна 3 ойдан кейин 34 Миллион бўлди....... Шундай қилиб Бу йил Рамазонда Молим ва Пулим ҳисоби 38 Миллионга етди. Энди мен закотни 30 Миллиондан ажратаманми ёки 38 Миллионданми? Саволимнинг нозик тарафи шундаки, 30 Миллионга 1 йил тўлган, 8 Миллионга эса ҳали 1 йил тўлмаган. Бир дўстим 38 Миллиондан берсанг берипсанда деди, лекин Мен Исломнинг аниқ ҳукмини билиш учун сизга шу саволни беришга жазм қилдим.Саволимга ўҳшаш саволни топа олмадим, айбга буюрмайсиз.Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- 38 милёндан закот чиқарасиз. Бир йил тўлиши керак дегани биринчи бор нисобга етганидан кейин бир йил камаймай туриши кераклигидир. Бир марта нисабга етиб, закот бергандан кейин орада қўшилган пулнинг вақти этиборга олинмайди. Закот чиқараётган пайтдаги пул ҳисобга олинаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat