Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна карикатура бошланди шекилли

00:00 / 20.08.2012 | eski savollar | 2222
:ра Фазилатли Шайх жаноблари Ассалому Алайкум! Интернетдаги оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича Германия давлатида фаолият юритувчи “Германия учун” номли харакат фаоллари томонидан 2012 йилнинг август ойида "Германия учун Ислом ёд нарса” шиори остида намоиш ўтказишларини эълон қилишган. Мазкур намоишнинг энг ёмон тарафи шундаги бу кишилар ўз намоишларида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайхи васалламнинг расмларини (карикатура шаклида) кўтариб чиқишларини айтишган. Германияда Ислом дини намоёндалари бу харакатни олдини олиш учун Германи судларига даъво ариза билан мурожаат қилишган, аммо суд даъво аризани қаноатлантирмаган. Суднинг айтишича намоишчилар томонидан Пайғамбарим соллаллоҳу алайхи васаллам расмларини кўтариб чиқиш уларни қонун хужжатларига зид эмас эмиш... Бу холат фитналарни ашаддийларидан яна бири бўлиши аниқ. Агар шу холат юзага келадиган бўлса (Аллох асрасин) дунёдаги ўзи шундай хам нотинч вазият яна кескин тус олиши турган гап. Фазийлатли Шайх жаноблари, Сиз хам бу маълумотларни эшитгандирсиз. Дунёдаги ўзини билган бирорта хам мусилмон бошқа дин вакилларини муқаддас нарсаларини калака қилмаганлиги фактлигича қолиши билан бирга, бошқа аҳли китоблар томонидан бу ишни тескарисини қилинишини нима деб бахоласа бўлади. Бу бориб турган нобакорликдан бошқа нарса эмаску. Фикрларимни яна давом эттиришим мумкин эди, аммо Сизни вақтингизни олишни истамадим. Хазрат, Бу нарсаларни юрагим эзилиб кетганидан, ёзмаслик учун иймоним тинчлик бермаганлигидан ёздим. Ислом душманларини айниқса Пайғамбаримиз солллалоҳу алайхи васалламни масхара қилганларни Аллоҳ Ўзи жазоласин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat